• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроиллик раввиннинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда — ОАВ 


Бирлашган Араб Амирликларида бедарак йўқолган исроиллик раввин Зви Коганнинг жасади топилганди. Исроил расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Фото: The Times of Israel

Яҳудий расмийларига кўра, Эрон томонидан ёлланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган. Шундан сўнг улар Туркияга қочиб кетган. Ҳозирда юқори лавозимли давлат ва дин арбоблари воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. 

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қотилларни қўлга олиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишга ваъда берган. “Улардан бирортаси ҳам омон қолмайди”, деган у.

Исроил президенти Исхак Герцог воқеани “даҳшат ва ғазаб билан” қабул қилганини билдириб, Х платформасида қуйидагиларни ёзган:

Бу жирканч антисемитизм ҳужуми яҳудий халқининг душманлари қанчалик шафқатсиз эканини яна бир бор эслатмоқда, деган у.

Герцог, шунингдек, БАА расмийларига тезкор чоралари учун миннатдорлик билдириб, қотилларни жавобгарликка тортиш учун барча чоралар кўрилишига ишонишини айтган.

Исроиллик раввиннинг ўлими: нималар маълум?

Бирлашган Араб Амирликларида 21 ноябрь куни исроиллик раввин Зви Коган бедарак йўқолди. 24 ноябрь куни махсус хизмат ва хавфсизлик органлари унинг жасадини топди. Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг “Хобод” диний ҳаракатида фаолият юритган ва унинг Абу Дабидаги вакили бўлган. Исроил ҳукумати раввинни Эрон разведкаси кузатгани ҳақидаги маълумотларга эгалигини даъво қилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *