Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган баҳс 24 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив”ини қабул қилди.
1-бўлимда ҳисоб очилмади. 2-бўлимнинг 72-дақиқасига келиб Люпчо Дориев чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Орадан 15 дақиқа ўтиб Владимир Ёвович ҳисобни иккитага оширди.
Шундай қилиб, жиззахликлар 43 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Жамоа кумуш медаллар учун курашда қолди. 2-ўриндаги “ОКМК”дан атиги 1 очко орқада бормоқда.
“Локомотив”нинг жадвалдаги ўрни ўзгармади — 21 очко билан 13-ўринда.
Суперлига.
25-тур
24 ноябрь, якшанба
“Сўғдиёна” — “Локомотив” 2:0
Голлар: 1:0 — Люпчо Дориев, 72, 2:0 — Владимир Ёвович, 87
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Алишер Салимов, 9. Самандаржон Мавлонқулов, 14. Люпчо Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 22. Алексей Носко, 28. Станислав Андреев (23. Суҳроб Иззатов, 46), 33. Олег Зотеев, 99. Умидбек Султонов (8. Владимир Ёвович, 59).
“Локомотив”: 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Валерий Кичин, 7. Сардор Абдунабиев (6. Озодбек Ўктамов,85), 8. Дилшод Жўраев, 11. Константин Базелюк (9. Темур Мамасидиқов,85), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (10. Шодиёр Шодибоев, 65), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 55. Анзур Исмоилов, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 77. Лазизбек Мирзаев (15. Жасур Ҳакимов, 66), 97. Михаил Гашченков.