• Вт. Апр 29th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ИИВ Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди


Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи — полковник Ахроржон Атхамов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Исломбеков

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Тошхўжаев ҳам ишдан олинди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тегишли буйруғи билан ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи — подполковник Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.

2023 йилнинг август ойида Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар ИИББга қайтган эди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

У 2022 йил февраль ойидан 2023 йил августигача Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Аввалроқ, Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан бўшатилгани расман тасдиқланганди. У Хавфсизлик кенгаши котибияти кадрлар ихтиёрига ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан:

  • Баҳодир Қурбонов мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;
  • Шуҳрат Холмуҳамедов мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *