Буффало университети тадқиқотчилари юрак соғлиғини сақлашга ёрдам берадиган оптимал қадамлар сонини аниқладилар.
Тадқиқотда 63 ёшдан 99 ёшгача бўлган 6000 нафар аёл иштирок этди. Тажриба шуни кўрсатдики, бу ёшдаги инсонлар кунига тахминан 3600 қадам юриш юрак етишмовчилигининг ривожланиш хавфини 25% га камайтириш учун етарли.
Олимлар турли касалликларнинг ривожланишига турмуш тарзининг таъсирини ҳам ўрганишди. Тадқиқотда иштирокчиларнинг сон қисмига бириктирилган махсус қурилмалардан фойдаланилган. Ушбу қурилмалар ҳафта давомида барча турдаги фаолият ҳақида маълумотларни узатди.
Натижалар шуни кўрсатдики, кунига тахминан 70 дақиқа жисмоний фаоллик юрак етишмовчилиги хавфини 12-16% га камайтириши мумкин. Aксинча, ҳаракатсиз турмуш тарзи бу хавфни 17 фоизга оширади.