• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

афсонавий фильмлардаги кўпчилик пайқамаган деталлар — Дарё Янгиликлари


Севимли киноларни ҳар сафар қизиқиш билан қайта-қайта томоша қилиш мумкин. Гўёки бу фильмларни бошдан-оёқ биламиз, диалогларни ёддан айта оламиз. Шундай бўлса-да, бу киноасарлар кўплаб ажойиб нарсаларни ўзида яширган. Масалан, “Ишдаги ишқ” фильми лавҳаларидаги кулгили эълонлар ёки “Ы операцияси” фильмидаги кутубхона тонгги соат 3 да ҳам ишлайди.

Қизиқарли эълонлар (“Ишдаги ишқ” 1977)

Фильмнинг асосий воқеалари акс этган бинода статистика идорасидан ташқари бошқа қизиқарли ташкилотлар ҳам жойлашган. Масалан, “НИИ Чего” илмий-тадқиқот институти, Нотурар жойларнинг марказий захираси, Ташқи алоқалар бошқармаси, “Главшерст”, “Главбурение”, “Главкост”.

Кутубхонанинг иш режими (“Ы операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари”, 1965)

Диққатли томошабинлар “Ы операцияси”даги новеллалар ўртасидаги боғлиқликларни ҳам топганлар. Уларнинг бирида қаҳрамонлар ўртасида қуйидаги диалог содир бўлади: “Сиз ҳозир нима сўрадингиз?” — “Кутубхонага қандай борилади?” — “Тунги соат 3 да-я. Аҳмоқ…”

Афтидан, қаҳрамон аҳмоқ эмасга ўхшайди, чунки олдинги новеллада Шурик кечаси соат 3 да иш бошлайдиган кутубхонадан чиқади.

Сирпанмайдиган тарвуз пўчоғи (“Бриллиант қўл”, 1968)

Горбунков тарвуз пўчоғини босиб йиқилиб тушган саҳнада Юрий Никулин ўрнига Леонид Каневский ўйнаган. Бунга сабаб Никулиннинг тарвуз пўчоғига сирпанолмагани эди, унинг йиқилиши ғайритабиий кўринарди. Актёрларнинг алмашганлиги зийрак томошабин пайқаб олиши мумкин: пўчоқни жигарранг ботинка босади, сирпаниб оёқлар юқорига кўтарилганда қара ботинкани кўриш мумкин.

 Кесилган эпизодлар (“Ишдаги ишқ” 1977)

Суратга олинган кадрларнинг ҳаммаси ҳам фильмнинг якуний версиясига тўғри келмайди. Аммо баъзида сюжетнинг ривожланиши ҳақида чуқурроқ тушунча беришлари мумкин бўлган саҳналар ҳам олиб ташланади, масалан, Самохвалов Рижовани қучоқлаган кадр — бу базмдан кейин аёлнинг ҳис-туйғулари ва хотиралари нима учун пайдо бўлганини тушунтиради.

Қаҳрамонлар ишхонадаги эрталабки гимнастика қиладиган кадр ҳам қизиқ. Тўғри, бу саҳна бутунлай қирқиб ташланган.

“Мушук Леополд” ҳақидаги мультфильмлардаги саҳналар

Маълум бўлишича, “Мушук Леополд” мультфильмлари сериясида афсонавий фильмлардаги саҳналарга ҳаволалар мавжуд: “Чўлнинг оқ қуёши” ва “Омадли жентлменлар” қаҳрамонлари ҳам худди шундай ҳолатга тушади.

Кўп ролларни ўйнаган Дружок (“Аёз бобо” 1964 / “Йўқотилган вақт ҳақида эртак”, 1964)

Дружок лақабли ит дастлаб “Йўқотилган вақт ҳақида эртак” фильмида, кейин эса “Аёз бобо” фильмида Тяп ролини ўйнаган.

Рязанов шифокор ролида (“Италияликларнинг Россиядаги ғаройиб саргузаштлари”, 1974)

Афсонавий режиссёр фильмларида кўриниш беришни яхши кўрарди. Шундай қилиб “Италияликларнинг Россиядаги ғаройиб саргузаштлари” фильмида у самолёт иллюминатордан тиқилиб қолган мафиозни озод қилган шифокор ролини ўйнаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *