• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Титаник” фильмидаги асосий камчиликлар — Дарё Янгиликлари


Режиссёр Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильми, шубҳасиз, кино саноатидаги энг яхши лойиҳалардан биридир. Режиссёр маҳорати, оператор, овоз муҳандислари ва визуал эффектлар бўйича мутахассисларнинг узоқ меҳнати туфайли фильм 11 карра Оскар мукофотига номзод бўлди.

Фото: Дзен

Фильмнинг катта муваффақиятга эришганига қарамай, унда ўзига хос камчиликлар ҳам етарли. Қуйида “Титаник”даги реалликдан йироқ бўлган бешта асосий хатоликларни кўриб чиқамиз.

1. Бадавлат инсонлар фақат салбий қаҳрамонлар сифатида тасвирланган

Фото: Дзен

“Титаник”да олий табақага мансуб бой одамлар зерикарли ва шафқатсиз, камбағал одамлар эса қувноқ ва бахтиёр қилиб тасвирланган. Энг ачинарлиси шундаки, фильмлардаги бу тасвирлар бизнинг турли ижтимоий қатламлар ҳақидаги тасаввур ва қарашларимизга таъсир қилади.

Фото: Дзен

Аммо ҳақиқий ҳаётда бой ва камбағал одамлар орасида яхши инсонлар ҳам, ёзувлар ҳам топилади. Фильмдаги умумий шаблонлар ҳар бир инсон моддий шароитидан қатъи назар ҳалол ва покиза бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрдан йироқлаштиради.

2. Ҳақиқий фожиа иккинчи планга ўтиб қолган

Фото: Дзен

Танқидчилар “Титаник” фильми сюжети севги ҳикоясига асосланганлигини ҳамда томошабин диққатини асосий мавзу — кема ҳалокати фожиасидан чалғитишини таъкидлайди. Томошабинларнинг фикрига кўра, фильм муаллифлари Роуз ва Жек қаҳрамонларининг тақдирига кўп эътибор қаратган, аслида эса кеманинг чўкиши ҳақидаги тафсилотлар кўпроқ ёритилиши керак эди.

Фото: Дзен

Фильмдаги яна бир камчилик бу “Титаник”даги бошқа йўловчиларнинг ҳис-туйғулари ва кечинмалари етарли даражада кўрсатилмаганидир. Чунки фильм сюжети бирёқлама бўлиб қолган ва тарихий ҳикоянинг муҳим жиҳатлари кам ёритилган.

2. Жек ва Роузнинг ҳавойи ишқий муносабатлари

Фото: Дзен

“Титаник”да Роуз ва Жекнинг севги ҳикояси жуда оддий сюжетга асослангани ҳам танқид қилинади. Уларнинг муносабатлари ривожланишида чуқурлик ва ўзига хослик етишмаган. Камбағал йигит ва бой оиланинг қизи ҳамда унинг рашкчи қаллиғи ҳақидаги ҳикоя жуда оддий чиққан. Яна баъзиларнинг фикрича, фильмда Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслетнинг муносабатлари ишонарли чиқмаган.

Фото: Дзен

3. “Титаник”нинг чўкиши тарихдаги энг катта фожиа эмас

Фото: Дзен

1912 йилда океанга ғарқ бўлган улкан лайнерга бағишланган фильм ҳақида гап кетганда барча нашрларда 20-асрнинг энг фожиали воқеаси сифатида тилга олинар эди.

Фото: Дзен

Аммо “Титаник” ҳалокати ўша даврдаги энг катта ҳалокат деб атаб бўлмайди. Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари, Россия империясининг қулаши каби инсоният тарихидаги муҳимроқ воқеаларда қурбонлар ва йўқотишлар сони кўпроқ бўлган ва бутун дунё тарихида ўчмас из қолдирган.

4. Баъзи саҳналардаги хатоликлар

Фото: Дзен

Жеймс Кемероннинг фильмида соч турмагининг бирдан ўзгариб қолиши, камерага олаётган операторнинг кўзгуда кадрга тушиб қолиши каби бир нечта техник хатоликлар мавжуд. Шунингдек, айрим воқеалар ўша даврнинг тарихий воқелигига мос келмайди. Бош қаҳрамонлар ўртасида вужудга келган ришта ҳам ўша давр учун ҳақиқатдан йироқ бўлиши мумкин.

Фото: Дзен

Шунга қарамай, фильм ўзининг ажойиб сюжети ва визуал эффектлари билан тарихдаги энг дурдона асарлардан бири сифатида тан олинади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *