Гўзал бўлиб туғилма, бахтли бўлиб туғил — бу мақол дунёдаги энг машҳур, юқори маош оладиган супермоделларга ҳам тегишли. Подиумда, журнал муқоваларида ва рекламаларда уларнинг ажойиб ташқи қиёфасини кўриш мумкин. Аммо йиллар ўтибгина моделлар карьерасининг бошида ўзлари билан содир бўлган даҳшатли воқеалар ҳақида гапириб беришлари мумкин. Баъзилари эса ҳозирда ҳаёт эмас.
Наоми Кемпбелл
Кемпбелл карьерасининг бошида ирқчиликка дуч келган. Терисининг ранги туфайли 15 ёшли қизга суратга олиш ва мода намойишларида иштирок этишга рухсат беришмайди, лекин у бошқа қизлар билан тенг ҳуқуқини ҳимоя қилишда давом этади.
Бир куни у энг йирик брендни тақдим этиши керак эди, лекин тақдимотдан бир неча кун олдин рад жавобини олади. Ўшанда унинг дугоналари Линда Евангелиста ва Кристи Тарлингтон шоу ташкилотчиларига бойкот эълон қилишади, шунингдек, улар Наомисиз подиумга чиқмасликларини айтишади. Энг яхши моделларни йўқотиш бренд нуфузига тўғри келмасди, шунинг учун қизлар бу ўйинда ғалаба қозонишади.
Мен буларнинг барчасидан ўтдим. Нима ҳам дердим, мен доим шу ҳақда гапирардим. Ёшлигимда қилган баъзи ишларим ирқимга тўғри келмаслигини айтишади. Ҳозирда қилаётган ишим фақат менга тааллуқли эмас. Мен фақат ўзимни эмас, балки маданиятим ва ирқим ҳақида кўпроқ ўйлайман. Бундан ташқари, мен ҳеч қачон “ирқчилик” сўзини ишлатмаганман.
Жиа Каранжи
Жиа Каранжи 26 ёшида вафот этган. Қисқа ҳаёти давомида у дунёнинг биринчи супермодели унвонини қўлга киритади, шунингдек, Vogue ва Cosmopolitan журналларида суратга тушади.
Аммо Каранжининг ютуқлари ортида оғир кечинмалар яширинган. 11 ёшида онаси уни отаси ва укаси билан ташлаб кетади. Унга ота-онасининг эътибори етишмасди, у ўзини ёлғиз ҳис қила бошлайди. У ўз хоҳишига кўра, масалан, ўзига ёқмаган соч турмаги ёки пардоз-андоз туфайли фотосессиядан воз кечиши мумкин эди. Жининг ҳамкасблари уни зўр ва муваффақиятли деб аташарди, лекин бу унинг шахсий ҳаётига тааллуқли эмасди.
Жиддий барқарор муносабатларни топишга уринишлар муваффақиятсизликка учрайди. Юлдуз эркаклар у билан фақат пул (йилига 100 000 доллардан ортиқ маош оларди) ва интим муносабатлар туфайли бирга бўлишади деб ҳисобларди, лекин у ҳақиқий севгига эга бўлиш умидини йўқотмайди. Бир куни модел Жулия Фостернинг айтишича, Жиа ярим тунда уни бағрига босиш учун келган, шу йўл билан у ҳеч бўлмаганда бир муддат ёлғизликдан қутулган.
Кейин Каранжи гиёҳванд моддаларга ружу қўяди: аввал “дам олиш учун”, кейин эса “руҳий оғриқдан халос бўлиш учун” улардан фойдаланади. Бу эса унинг карьерасига таъсир қилади — фотосуратчилар у билан камроқ ҳамкорлик қила бошлайди, маоши бир неча бараварга камаяди. Жиа қарамликни енгишга ҳаракат қилганига қарамай, буни уддалай олмайди. Навбатдаги доза учун пул йўқлиги сабабли супермодел фоҳишалик орқали пул ишлай бошлайди.
1986 йилда Каранжи пневмонияга чалинади, шифохонада бир неча текширувлардан сўнг унга ОИTС ташхиси қўйилади. Ўлимидан бир оз олдин қиз гиёҳванд моддаларнинг зарари ҳақидаги сюжетни суратга олиб, уни ўсмирларга кўрсатмоқчи эди, токи улар ҳеч қачон унинг хатоларини такрорламасинлар. Шунга қарамай, у фильм суратга олишга ҳам, оила қуришга ҳам улгурмай вафот этади.
Линда Евангелиста
Канадалик 90 йилларнинг супер моделларидан бири, карьерасининг бошида шундай дейди:
“Ўн минг доллардан камига ўрнимдан ҳам турмайман”.
Ўша пайтларда унга ҳатто мода ёки иш билан боғлиқ тадбирда қатнашгани учун ҳам катта гонорар тўлашарди. Аммо пул уни ҳаётий қийинчиликлардан қутқара олмайди: дастлаб у биринчи эри, Elite Model Management моделлаштириш агентлигининг Европа бўлими директори Жералд Мари томонидан маиший зўравонликка учрайди. Унга турмушга чиққанида 22 ёшда бўлиб, 6 йилдан кейин ажрашади. Интервьюларидан бирида Жералд уни калтаклаганини, лекин юзига тегмаганини, чунки “юзи билан оиласини боқишини” айтганди.
2018 йилда Линда яна бир муаммога дуч келади: кўкрак бези саратони. У дарҳол икки томонлама мастектомия қилдиради, аммо шунга қарамай, 2022 йилда шифокорлар кўкрак қафасидаги хавфли ўсимтани аниқлаб, уни олиб ташлашади.
Бундан ташқари, 2016 йилда юлдуз тери ости ёғ тўпланишини камайтириш учун ёғ олиб ташлаш бўйича муваффақиятсиз косметик операцияни ўтказади. Бироқ муолажа акс таъсир ва асоратларга олиб келади.
Шунга қарамай, Линда ҳозирда пластик жарроҳлар хизматларидан ботулотоксин инексияларидан фойдаланмоқда.