• Вт. Ноя 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонада 428 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди — Дарё Янгиликлари


Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган “О.О.” фермер хўжалиги масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 428,1 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Жиззахда 1,1 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушлангани, бундан ташқари, учта вилоятда жами 628 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ Сирдарёда 683 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланган эди. Шунингдек, Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди. Ангрендаги метан заправка 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан, Самарқанддаги метан заправкада 6,6 млрд сўмликгаздан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *