• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Раввинни ўлдирганликда гумон қилинаётган ўзбекистонликлар юзасидан расмий маълумот берилди


Жорий йилнинг 25 ноябрь куни турли оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларида Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида Цви Коган исмли шахс ўлимида гумонланаётган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдириб, ушбу масалани ўрганиш бўйича тегишли ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

«Бош консулхона ҳамда Абу-Дабидаги Элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда.

Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади», – дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Дубай шаҳрида Молдова ва Исроил фуқаролигига эга бўлган раввин Цви Коган йўқолиб қолган ва якшанба куни ўлиқ ҳолида топилган эди. БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мазкур жиноятга алоқадорликда гумонланиб, 3 нафар ўзбекистонлик қамоққа олинганини билдирган эди.   



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *