• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда HAVAL автомобиль бренди дилерлик конференцияси бўлиб ўтди


2024 йил 22 ноябрь куни Тошкентда HAVAL автомобиль бренди дилерлик конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда бренднинг расмий шахслари ва бутун мамлакат боъйлаб фаолият юритаётган дилерлик марказлари вакиллари иштирок этди.

HAVAL АДМ-АСТER автомобиль брендининг биринчи расмий дилерлик маркази Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида очилиши, Ўзбекистонда HAVAL брендининг муваффақиятли кенгайишига замин яратди. Бугунги кунда дилерлик тармоғи Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз, Бухоро, Навоий, Наманган ва Фарғона каби шаҳарларда 8 дан ортиқ марказларни ўз ичига олиб, мамлакат ҳудудлари аҳолисига замонавий автомобилларга имкониятни ва юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Дилерлик марказлари фаолиятининг дастлабки уч ойи (2023 йил октябрь декабрь) давомида 169 дона кроссоверлар сотилган. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, умумий сотилган автомобиллар сони 2393 донани ташкил этиши, ўзбекистонликларнинг брендга бўлган талаби ортиб бораётгани, бренд стратегияси ва бозорга мослашуви муваффақиятли эканлигини тасдиқлайди.

Дилерлик конференциясида Ўзбекистонда 2025 йилда HAVAL брендини ривожлантиришнинг асосий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан:

  • дилерлик тармоғини кенгайтириш – Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида янги марказлар очилишининг режалаштирилиши, HAVAL автомобилларини янада кенг доирадаги мижозлар оммасига имконини оширади;
  • маркетинг фаолияти, шунингдек, содиқликни ошириш ва бренд атрофида қулай муҳитни яратишга қаратилган мижозлар ва уларнинг оилалари учун тадбирлар;
  • юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган янги ва замонавий моделларни бозорга чиқариш;
  • дилерлар ишини мақбуллаштириш – тадбир иштирокчилари хизмат кўрсатиш сифати, савдо самарадорлиги ва мижозлар билан ўзаро алоқа муносабатлари сифатини ошириш йўлларини муҳокама қилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, дилерлик конференцияси ўзаро тажриба алмашиш, эришилган ютуқларни муҳокама қилиш ва кейинги ўсиш жараёни учун янги ечимларни излаш учун платформага айланди. HAVAL бренди мамлакат аҳолисига инновацион технологиялар, қулайлик ва ишончлиликни таклиф этган ҳолда, Ўзбекистон автомобиль бозорида ўз иштирокини фаол ривожлантиришни мақсад қилиб олган.

HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялар ва нархлари билан сиз ҳавал.уз сайтида танишишингиз мумкин.

Haval ахборот алоқа телефони: +998 (71) 287-88-88

Реклама ҳуқуқи асосида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *