• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Меркель Трампнинг президент сифатидаги асосий камчилигини айтди


Германия собиқ канцлери Ангела Меркель АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги асосий камчилигини айтди. Бу ҳақда у NPRъга берган инетвюсида маълум қилди.

Фото: Getty Images

Меркелга кўра, Трамп мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлишига ишонмайди, у ҳар қандай вазиятда, албатта, бир томон ютқазади деб билади.

Дональд Трамп бошқаларга қараганда муросага келиш имконияти ёки унинг сифатига камроқ ишонади. У ҳар қандай турдаги зиддиятда ягона ғолиб бўлишни хоҳлайди, у иккала томон ҳам якунида ютишига ишонмайди. Бу эса бошқа ҳукумат раҳбарлари билан ҳамкорликни янада мураккаблаштиради, деди сиёсатчи.

У НАТОнинг аҳамиятни Trump барибир англаб етишига умид билдирди ва АҚШнинг альянсни кучли сақлаб қолиши учун “асосли сабаблари” борлигини таъкидлади.

Умид қиламанки, сайланган президент Трамп ўзининг биринчи муддатида бўлгани каби, НАТОнинг нафақат АҚШ ва Канада ёрдамида Европани ҳимоя қилиш мақсадига хизмат қилишини, балки Европа билан ҳамкорликнинг Америка Қўшма Штатлари учун ҳам манфаатли эканлигини тушуниб етади, деди Меркель.

У Украина президенти Владимир Зеленскийининг жасоратига қойил қолишини, лекин унинг Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини кечиктириш урушнинг бошланишига олиб келгани ҳақидаги фикрига қўшилмади.

Ангела Меркель Германиянинг биринчи аёл канцлери сифатида тарихга кирган. У 2005-2021 йилларда Германия ҳукумати раҳбари сифатида фаолият юритган. У лавозимини 2021 йил 8 декабрда тарк этган. Шундан сўнг Олаф Шольц мамлакат канцлери лавозимини эгаллаб келмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *