• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

27 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия ва Словениядаги элчиси бўлган Ойбек Шахавдинов Черногориядаги биринчи элчи этиб тайинланди.


дайжест

Темирйўл ва авиация хизматлари таннархини пасайтириш жуда муҳим — президент

Президент темирйўл ва авиация компаниялари трансформацияси жараёнига оид тақдимот билан танишди. У йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, таннархни камайтириш муҳим эканини қайд этди ва соҳага консалтинг компанияси жалб қилиб, аниқ дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.


дайжест

Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.


дайжест

Россиядан Тошкент атрофидаги қатновлар учун электропоезд келтирилди

Ўзбекистонга Тошкент атрофидаги қатновлар учун Россияда ишлаб чиқарилган ЭП3Д электропоезди келтирилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев. Президент янги йил арафасида Бухоро ва Хива ўртасидаги электрлаштирилган линияни ҳам ишга тушириши кутилмоқда.


дайжест

Инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарур — президент

Президент ҳузурида хорижий инвестиция жалб қилиш соҳасидаги натижалар танқидий таҳлил қилинди. Давлат раҳбари ёндашувларни тубдан ўзгартириш, инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарурлигини айтди. Ҳар бир доллар саноатни ривожлантириши, янги иш ўрни яратиши керак, деди у.


дайжест

«Йўлдош» мавзеси ҳудудида дендропарк ташкил этиш режалаштирилмоқда — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

«Йўлдош» мавзеси ҳудудидаги ёғоч уйлар бузилиши режалаштирилганди. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Toshkent Invest компанияси мавзеда замонавий дарахтзор барпо этиш режалаштирилганини маълум қилди. Ёғоч уйларда яшаётган аҳоли «Йўлдош» мавзесидан 1,5 км узоқликдаги «Гулшонобод» маҳалласига кўчирилади.


дайжест

Тошкентдаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тошкент ҳалқа автойўлида қайрилиб олаётган вақтида бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди.


дайжест

Террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ва унинг 16 нафар таниши қўлга олинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ ходимлари томонидан ИШИД террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган шахслар аниқланди.


дайжест

Наманганда цех 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманганнинг Чуст туманида трансформаторни қасддан узиб, 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи масъуллари ушланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.


дайжест

Андижонда 300 метрли осма кўприк қурилмоқда (фото)

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани тоғларида 45 метр баландликда узунлиги 300 метр бўлган осма кўприк қурилмоқда. У туристик масканга тегишли бўлиб, тез орада фойдаланишга топширилади. Кўприк битгач, ундан бир вақтнинг ўзида 40 нафар саёҳатчи фойдаланиши мумкин.


дайжест

Маҳаллалардаги фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади

Эндиликда ҳар ой маҳаллалардаги фаол уч нафар нуронийга 500 минг сўм атрофида пул берилади. Бунинг учун улар оилаларни камбағалликдан чиқариши, фарзандларини таълим олишга кўмаклашиши ва пиёда юришни тарғиб қилиши керак. Кексаларни спортга жалб қилиш учун маҳаллаларга йилига 10 млн сўм ажратилади.


дайжест

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилган 30 га яқин сайт блокланди

Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритди. Шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланди.


дайжест

Жанубий Фарғона каналига тушиб кетган Damas олиб чиқилди

ФВВ қутқарувчилари Жанубий Фарғона каналига тушиб кетган Damas`ни сувдан олиб чиқди. Ҳайдовчи ва икки йўловчининг ўзи сувдан чиқиб олган.


дайжест

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни мониторинг қилиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат билан автоматлаштирилган кичик станцияларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.


дайжест

Саидазиз Саидалиевга («Саидазиз медгородок») нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси ёзда 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Саидазиз Саидалиевга («Саидазиз медгородок») нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Товламачилик иши бўйича судланган яна 13 нафар шахснинг шикояти ҳам рад этилди.


дайжест

Самарқандда корхонанинг 6,4 млрд сўмини қиморда ютқазган ҳисобчи ушланди

Самарқанддаги корхоналардан бирининг ҳисобчиси 6,4 млрд сўмни ўзлаштириб, кейинчалик маблағни интернетдаги қимор ўйинларида ютқазиб қўйди. У сохта маълумотлар орқали пулларни ўз номига очилган пластик карталарига ўтказиб олган.


дайжест

«Биз уни эслаймиз, фақат энди ўзини истамаймиз. Унга қайтиш йўқдир!» — Туркистон мухторияти ҳақидаги китоблардан парчалар

Бундан 107 йил аввал Қўқонда Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. Атиги 72 кун фаолият кўрсатган бўлса-да, у минтақадаги илк демократик ҳукумат сифатида тарихда қолган. «Dunyouzbeklari.Com» сана муносабати билан сўнгги йилларда Туркистон мухторияти мавзусида чоп этилган китоблардан парчалар йиғди.


дайжест

Қурилиш майдонидаги дарахтларни пайҳон қилиш ва шикастлаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Бино қурилиши ва реконструкциясида дарахтларга кимёвий моддалар орқали шикаст етказиш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ток ва портловчилардан фойдаланиб овчилик ва балиқчилик, шунингдек, экология инспекторлари ишига тўсқинлик қилганлик учун жарималар кучайтирилди.


дайжест

Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» Ливанда ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» Ливан-Исроил чегарасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди. Энди Исроил 60 кун ичида Ливандан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак бўлади. Нетаньяҳу агар «Ҳизбуллоҳ» келишувнинг бирор қисмини бузса, Исроил зарба беришда иккиланмаслигини айтди.


дайжест

Россиянинг Днепр бўйлаб учирган баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган — Reuters

Ўтган ҳафта Россия томонидан Украинанинг Днепр дарёси бўйлаб учирилган «Орешник» ўрта масофали баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган ва «сезиларсиз» зарар етказган, деб хабар берди Reuters.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *