Владимир Путин икки кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Уни Остона аэропортида республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Кремлнинг хабар беришича, давлат раҳбарлари «стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари»ни, шу жумладан Қозоғистоннинг КХШТга, Россиянинг МДҲ ва БРИКСга раислигини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
28 ноябрь куни Путин Остонада бўлиб ўтадиган Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида иштирок этади.
Маълумотларга кўра, Путиннинг ташрифи арафасида Қозоғистон пойтахтида хавфсизлик чоралари кескин кучайтирилган.