• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Турк банклари 50 ва 100 долларлик эски банкноталар харидини тўхтатди – ОАВ


Туркияга 600 миллион долларлик сохта 50 ва 100 долларлик купюралар олиб кирилгани иддаоси ортидан банклар ва валюта айирбошлаш шохобчалари харидни тўхтатди. Маълум бўлишича, пул ҳисоблагичлари ва банкоматлар сохта банкнотларни ажрата олмаяпти.

Таъкидланишича, бозорда 1 ярим ойдан бери сохта 50 ва 100 долларлик муомалада юрибди. Ушбу банкноталар дастурий таъминот янгиланмаган пул ҳисоблагичларидан ўтаётгани маълум бўлгач, банклар ва айирбошлаш шохобчалари уларни сотиб олишни тўхтатди.

Бир муддат олдин Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳам Туркиядаги фуқароларини сохта купюралар борасида огоҳлантирган эди. 

ТВ100 телеканалида сўзлаган пул бозорлари бўйича мутахассис Ислом Мемиш, жумладан, «технология қанчалик ривожланган бўлса, қалбаки пул сотувчиларнинг иши шунчалик осонлашиши, улар сунъий интеллект каби замонавий технологиялардан фойдаланиши ҳамда рақамли ускуналар сабаб алданиб қолмасликнинг иложи бўлмаётгани»ни айтган.

Хусусан, РИА нашри Анқарада аксарият банклар юқоридаги хавотирлар сабаб 50 ва 100 долларлик эски банкноталарни қабул қилмаётганини ёзди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *