• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

27 ноябрнинг энг муҳим хабарлари — Дарё Янгиликлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2 та BYD сотиб олиш тўғрисидаги фармойишни яшириб қўйгани аниқланиши, Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллаши, Тошкентнинг “Спутник” массивини янгилаш ишлари бошланиши, “Саидазиз медгородок” иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиши — “Дарё” нашри бугун, 27 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Тошкентда икки юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Isuzu юк машинаси бошқа юк транспорт воситасига бориб урилган.

Ўзбекистондаги бир гуруҳ фуқаролар хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлгани аниқланди 

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи элчиси бўлди

У бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия ва Словениядаги элчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилган сайтлар блокланди

АОКАга 42 та сайтни блоклаш бўйича таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқини блокланган.

Ўзбекистонда оилаларни камбағалликдан чиқаришга нуронийлар жалб этилади

Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2 та BYD сотиб олиш тўғрисидаги фармойишни яшириб қўйгани аниқланди 

“Дарё” мухбири ўрганиш давомида ушбу фармойиш  Адлия вазирлигининг “Э-қарор” ягона электрон тизими платформасида яшириб қўйилганини аниқлади.

Тошкентда жамоат транспорти тун-у кун ишлаш режимига ўтказилиши мумкин

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларини ўрганиб, таклифлар тайёрлади.

Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади

Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган.

Сайёҳлар нега “Янгиобод”га қизиқиб қолишди? (фото, видео)

Пойтахтдаги фойдаланилган буюмлар сотиладиган “Янгиобод” бозори ҳақида эшитганмисиз? Кейинги пайтларда бу бозорга сайёҳларнинг  ташрифи анча ортди. Боиси у ерда сотиладиган ноёб буюмлар хорижликларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тошкентнинг “Спутник” массивини янгилаш ишлари бошланди

Аҳолига эски ёғоч уйлар ўрнига замонавий талабларга жавоб берадиган квартиралар берилади.

Ўзбекистонга 10 ойда 26 млрд доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган

Президент хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Кимдир рози, кимдир эса йўқ: Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй бузилади, эски уйлар ўрнида 72 гектар майдонга эга боғ яратилиши айтилмоқда (видео)

“Дарё” журналисти вазиятга аниқлик киритиш мақсадида собиқ “Спутник” массивида бўлиб, аҳоли вакиллари ва масъулларга микрофон тутди.

“Саидазиз медгородок” иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест келтиришга ҳақли.

Самарқандда тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *