• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Илк глобал иқлимий хавфли зоналар харитаси тузилди


Лондон халқаро амалий тизимли таҳлил институти (IIASA) ва Ню-Йоркдаги Колумбия университети томонидан дунёдаги биринчи иқлимий хавфли зоналар глобал харитаси тузилди. Тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) илмий журналида эълон қилинди.

Мутахассислар сўнгги 65 йилдаги исссиқлик тўлқинларини ўрганиб, экстремал иссиқлик ўртача мавсумий ҳароратларга солиштирганда кучлироқ намоён бўлаётган минтақаларни белгилашди.

Бу иссиқлик тўлқинларининг айримлари 2000-йиллар бошида ва ундан олдин, аммо асосан сўнгги беш йилда кузатилган.

Иқлим ўзгаришидан энг кўп талафот кўрган минтақалар — марказий Хитой, Япония, Корея, Арабистон яримороли, шарқий Австралия ҳамда Жанубий Америка ва Арктиканинг айрим қисмлари.

Бироқ энг кучли ва давомли сигналлар шимоли-ғарбий Европада кузатилган, иссиқлик тўлқинлари сериялари 2022 йилда тахминан 60 минг нафар, 2023 йилда 47 минг нафар инсоннинг ўлимига олиб келган.

Иқлим офатлари Германия, Франция, Буюк Британия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда ҳам содир бўлди. Шу йилнинг сентябрида Австрия, Франция, Венгрия, Словения, Норвегия ва Швецияда янги максимал ҳарорат рекордлари ўрнатилди. АҚШ жануби-ғарбий қисми ва Калифорниянинг кўплаб нуқталарида ҳам октябр ойигача рекорд ҳарорат кузатилди.

Ушбу ҳудудларда экстремал ҳароратлар ёзнинг ўртача ҳароратидан тезроқ кўтарилмоқда, бу эса сўнгги бир неча ўн йилликлар ичида энг илғор иқлим моделлари томонидан башорат қилинганидан анча юқори.

Бироқ, тадқиқотлар кўрсатишича, кўплаб бошқа ҳудудларда ҳарорат юқорилаши иқлим моделлари башорат қилганидан бирмунча паст. Булар: АҚШнинг шимолий кенгликлари ва Канаданинг жануби, Жанубий Американинг ички ҳудудлари, Сибирнинг катта қисми, шимолий Африка ва шимолий Австралия.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *