25 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Черногориядаги (қароргоҳи Будапешт шаҳрида) биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов мамлакат президенти Яков Милатовичга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Президент қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон-Черногория муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, уларни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

ойбек шахавдинов, черногория, элчи

Яков Милатович икки томонлама муносабатлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий соҳалардаги салоҳиятни юқори баҳолади. У сайёҳлик ва гуманитар алмашинувлар учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

ойбек шахавдинов, черногория, элчи

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 19 декабрь куни ўрнатилган.

Ойбек Шахавдинов 46 ёшда. Дипломат Ўзбекистоннинг Словениядаги ва Хорватиядаги биринчи элчиси бўлганди. Ундан аввалроқ Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимига тайинланган.