Россия ҳукумати қошидаги молия университети тадқиқотчилари Владикавказни Россиянинг энг хавфсиз шаҳри, дея эътироф этишди.
Шаҳар мэри Вячеслав Милдзиховга мукофотни Россия президентининг Марказий федерал округдаги ваколатли вакили Игорь Шеголев ва университет ректори Станислав Прокофьев топширишди.
Хабарга кўра, Владикавказ билан бир қаторда, бу мукофот учун Москва, Қозон, Санкт-Петербург ва Сочи ўртасида кураш кечган.