• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Урсула Фон дер Ляйен янги Европа комиссиясининг ташқи сиёсатдаги асосий вазифаларини айтди


Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Европа хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва халқаро ишларда фаоллашишга чақирди. Бу ҳақда у Европарламентда Европа комиссияси аъзолигига номзодлар тақдимотида айтиб ўтди.

“Хавфсизлигимизни мустаҳкамлаш бугунгидек зиддиятли ва мўрт дунёда муҳим бўлиб бормоқда. Европанинг бу ҳолатдаги ўрни ҳар қачонгидан ҳам зарурроқ”, деди у.

Фото: EADaily

Урсула фон дер Ляйен кўп томонлама алоқалар ва шериклик, барқарор ривожланиш ва гуманитар ёрдам, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларини Европа иттифоқи ташқи сиёсатида йўналтирилиши керак бўлган соҳалар деб атади.

“Бу бизнинг етакчилик ролимизда жуда кўп меҳнат ва тинимсиз саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Мен Кая Калласга олий вакилимиз ва Европа комиссияси президент ўринбосари сифатида ишонишимиз мумкинлигини биламан. У Европа дипломатияси ва манфаатлари учун тўғри вақтдаги тўғри одам”, деди фон дер Ляйен.

Кая Каллас 2021—2024 йилларда Эстония бош вазири сифатида фаолият юритган. Европа парламенти ва Эстония парламентининг собиқ аъзоси ҳисобланади. У декабрь ойида Жосеп Боррелнинг ўрнини эгаллайди.

Янги Европа комиссиясига номзодлар қаторида Европа иттифоқининг фаровонлик ва саноат стратегияси бўйича бўлажак вице-президенти Стефан Сежурне, технологик суверенитет, хавфсизлик ва демократия бўйича вице-президентлар Хенна Виркуннен ҳамда Яшил, адолатли ва рақобатбардош ўтиш бўйича Рибер Тереса, Еврокомиссиянинг  ишчи кучи, кўникма ва тайёргарлик масалалари бўйича вице-президенти Роксана Минзату, бирдамлик ва ислоҳотлар бўйича вице-президент Рафаэл Фиттолар бор.

Марош Шефчович савдо ва иқтисодий хавфсизлик бўйича, Валдис Домбровскис иқтисодиёт ва самарадорлик бўйича, Оливер Варҳелли соғлиқни сақлаш бўйича еврокомиссар лавозимларини эгаллайди.

Бельгиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ажа Лабиб инқирозларни бошқариш бўйича Европа комиссари лавозимига, Россияга қарши кайфияти билан танилган Европарламент депутати Андриус Кубилиус эса Мудофаа ва коинот бўйича Европа комиссарлигига тайинланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *