Самарқанд шаҳрида темирйўл вокзалидан Кимёгарлар қўрғонигача янги трамвай йўналиши очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Самарқанд МТРК» телеканалида маълум қилинди.
Ушбу йўналишга 14 та замонавий трамвай вагонлари харид қилинади. Бу учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айни вақтда Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси муассислигидаги Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекциясида 20 та трамвай вагонлари мавжуд. Улар иккита йўналишда (1-сонли Темирйўл вокзали — Сартепа маскани ва 2-сонли Темирйўл вокзали — Сиёб бозори) йўловчи ташимоқда.
Самарқандда 2017 йил февраль ойида трамвай тизимини ишга тушириш ҳақида президент фармони қабул қилинганди. Ҳаракатланиш 15 апрелда ишга туширилганган.