• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

2024 йилда газдан заҳарланиб 82 киши вафот этди – Dunyouzbeklari.Com


Йил бошидан 74 та газ билан боғлиқ ҳодиса содир бўлиб, 82 киши вафот этган, 80 киши жароҳат олган.

27 ноябрь куни АОКАда ўтказилган брифингда газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг омиллари муҳокама қилинди. «Ҳудудгазтаъминот» бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълумотига кўра, жорий йил бошидан 74 та шундай ҳодиса қайд этилган. Бунинг оқибатида 82 киши вафот этган, 80 фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган.

Газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари сифатида:

  • дудбуронларнинг носозлиги;
  • фуқароларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги;
  • эътиборсизлик кўрсатилган.

Айрим ҳолларда ис газидан заҳарланиш сабабли оиланинг барча аъзолари ҳалок бўлган.

2023 йилнинг шу даврига нисбатан газ билан боғлиқ ҳодисалар сони камайган. Ўтган йили 86 та ҳодиса содир бўлиб, 88 киши вафот этган, 119 киши жароҳат олган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *