29 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа.
Жумадан якшанбагача республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь-1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1−2 декабрга келиб −3…+2 даражани, кундуз кунлари +3…+8 даражани, шимолда кечалари −3…−8 даражани, кундуз кунлари −2…+3 даражани ташкил этади.
Айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.