Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон ИВВ томонидан қидирувда бўлган аёл қўлга олинди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган хабарга кўра, 44 ёшли Турсунтош Қодирова айни пайтда Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади», – дейилади расмий хабарда.