2018 йилдан буён Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Эркин Турдимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ҳисоб палатаси раиси бўлиб ишлаб келган Адиз Бобоев эгаллади.
Ўзбекистон президентининг фармони билан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музаффарович Бобоев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эркинжон Турдимовнинг фаолияти:
55 ёшли Эркинжон Турдимов ўз фаолиятини банк ва ҳокимлик лавозимларида бошлаган. У Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокими лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан буён Самарқанд вилояти ҳокими лавозимини эгаллаб, 2024 йилда парламент сайловларидан сўнг қайта тасдиқланган эди.
Адиз Бобоев ҳақида:
52 ёшли Адиз Бобоев Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У Молия вазирлиги, Республика йўл жамғармаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. 2024 йилнинг январидан буён Ҳисоб палатаси раиси лавозимида фаолият юритган.