ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу галги рейтингда 58-ўриндаги позициясини сақлаб қолди.
Биринчи поғонани 1867 очко билан Аргентина терма жамоаси эгаллаган. Ундан кейинги ўринда Франция, сўнгра эса Испания ва Англия термалари жойлашди. Кучли ўнликка Германия якун ясаб берди.
Осиё жамоалари ичида Япония, Эрон ва Жанубий Корея энг яхши натижалар кўрсатган. Австралия 26-ўринда, Қатар эса 48-ўринда қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ноябрда Қатар ва КХДР термалари билан ўйнаб, бир мағлубият ва ғалаба қайд этди.