Австралия парламенти 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.
CNN телеканалига маълум қилишича, Сенат бир неча ой давом этган қизғин муҳокамалардан сўнг қонунни маъқуллади.
Қонун лойиҳаси бир ҳафта ичида муҳокамага киритилди ва қабул қилинди.
Янги қонунга кўра, технология компаниялари вояга этмаган фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларга киришини олдини олиш учун “оқилона чоралар” кўришлари керак. Акс ҳолда, улар деярли 50 миллион Австралия доллари (32 миллион АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади.
Тақиқ Snapchat, TikTok, Facebook, Instagram, Reddit ва Х (собиқ Twitter)га таъсир қилиши кутилмоқда, аммо рўйхат кенгайтирилиши мумкин. Сўровномалар кўрсатишича, австралияликларнинг 77 фоизи 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга кириш бўйича тақиқни қўллаб-қувватлайди.
Қонун қабул қилингандан сўнг, ҳукумат якуний санани белгилашдан олдин маслаҳатлашувлар ўтказиши кутилмоқда. Ота-оналар ва болалар тақиқни бузганликлари учун жазоланмайди. Аммо компаниялар жаримага тортилмаслиги учун вояга этмаган фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоққа киришини олдини олиш учун оқилона чоралар кўрганлигини исботлашлари керак бўлади.
- Кеча 27 ноябрь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 30 га яқин сайт блокланганини эълон қилди.
- Қайд этилишича, қўмита томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.