• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Байденнинг Ғазо бўйича ташаббуси муҳим қадамдир”  — Дарё Янгиликлари


АҚШ президенти Жо Байденнинг яқинда Ғазода сулҳ бўйича янги ташаббусни бошлаш нияти ҳақида эълон қилгани “жуда кеч, аммо муҳим қадам”.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: RBC

“Ғазода зудлик билан, адолатли ва доимий сулҳ бўлмаса, минтақавий ва глобал тинчликка эришиб бўлмайди”, деди Эрдўғон.

“АҚШ президенти Байденнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги ташаббусни эълон қилиши кеч бўлса ҳам муҳим қадамдир. Бу можаролар бошланганидан бери биз барқарор ўт очишни тўхтатишни таъминлаш учун воситачилик ёки кафолатлар орқали қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилишга тайёрлигимизни қайта-қайта билдирдик. Бугун ҳам биз худди шундай позициядамиз”, деди Эрдўғон.

Аввалроқ Туркия президенти мамлакат Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

Анқара барча халқаро платформаларда Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва Исроил тажовузини тўхтатиш зарурлигини эълон қилганини қайд этган Эрдоған, “Геноцид тўхтаб, Ғазо ва Фаластин бутунлай озод бўлгунга қадар биродарларимизни бор куч ва воситаларимиз билан қўллаб-қувватлаймиз” деди.

Шунингдек, 13 ноябрь куни Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилганди. У Анқара келажакда Тель-Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *