Самарқанд вилоятини 6 йил бошқарган Эркинжон Турдимов ишдан кетди
2018 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов президент фармони билан лавозимдан олинди. Унинг ўрнини Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган Адиз Бобоев ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида эгаллади.
Марказий банк бир фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чеклашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Марказий банки бир фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чекламоқчи. Регулятор раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевнинг таъкидлашича, айрим мижозлар юзлаб карталарга эга бўлиб, бу фирибгарлар томонидан карталардаги маблағ ўзлаштирилишига олиб келмоқда.
«Нега пропан нархи кескин ошишига қарши тезкор чоралар кўрилмади?» — «Адолат» депутати давлат органларига сўровлар юборди
«Адолат» партияси депутати Муҳаммад Валиев сўнгги ойларда пропан нархи кескин ошгани сабабли масъул идораларга сўровлар йўллади. Сўровларда нархлар ошишининг сабаблари, уларни барқарорлаштириш ва нарх шаклланишининг шаффофлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги саволлар кўтарилган.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтирмоқчи
Россия президенти Владимир Путин Остона музокаралари якунида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш режаларини маълум қилди.
Нима учун иқтисодчилар инсон умрининг статистик қийматини баҳолайди?
Беҳзод Ҳошимов нега иқтисодчилар инсон умрининг статистик қийматини баҳолашини тушунтирди. «Кулфат юз берганида инсон умри учун қанча компенсация тўланиши керак? Умр — бебаҳо, деган фалсафа билан ёндашсак, компенсация бериш керакмас, деган нотўғри хулосага келиб қолиш мумкин», — дейди у.
Ғарбда корхоналар давлатга қараганда хусусий суғурта компанияларидан кўпроқ қўрқади — Беҳзод Ҳошимов
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов нега баъзи давлатларда хавфсизлик қоидалари ишлаши ва баъзиларида ишламаслигини тушунтирди. «Ғарбда қоида ишлаши улар инсофлироқ эканидан эмас. Агар қаердадир ёнғин ҳолатида чиқиш эшиги ишламай қолса, суғурта компанияси ўша корхона эгасини „бурнидан булоқ“ қилади», дейди у.
Ўзбекистондаги 64 та туманда озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан камайган, 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган — президент
Ўзбекистонда озиқ-овқат экспорти 2023 йилга нисбатан 1,2 баробарга ўсиб, 2 млрд доллардан ошди. Аммо 64 та туманда экспорт 2023 йилга нисбатан камайган, ундан 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган. Президент ҳокимларни дунёдаги оғир вазиятни ҳисобга олиб, янги имкониятларни ишга солиш ҳақида огоҳлантирди.
Андижондаги боғда чархпалак қуриш бўйича тадбиркорлик хусусиятига эга лойиҳа «Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлди
Сенат қўмитасида Андижондаги истироҳат боғида чархпалак қуриш лойиҳаси тадбиркорлик хусусиятига эга бўлишига қарамай, «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичига ўтказилгани ва ғолиб деб топилгани кескин танқид қилинди. Ҳудди шундай ҳолат Зарафшондаги аэропорт биносини таъмирлашда ҳам кузатилган.
«Президентга почта етказишни орзу қиламан». 40 йилдан бери почтальонлик қилувчи Рўзихон Очилов ҳикояси
Асли жарқўрғонлик Рўзихон Очилов ҳаётини почтага бағишлаган. 58 ёшли почтачи ҳар куни 100 чақиримдан ортиқ масофа босиб, чўлдаги шаҳар аҳолисига даврий нашрлар, хатлар ва жўнатмаларни етказади. «Dunyouzbeklari.Com» энг кўҳна касблардан бирининг қувончлари, қийинчиликлари ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Жума кунидан ҳаво совиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Жума кунидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорат пасая бошлайди. Жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда у қорга айланиши мумкин. Кечалари ҳарорат −8…+2, кундуз кунлари −2…+8 даража бўлиши кутилмоқда.
Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, автомобилларнинг эмас — Эркинжон Турдимов
Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан кетишидан 2 кун аввалги йиғилишида Самарқанд шаҳрини автомобиллар шаҳридан одамлар шаҳрига айлантиришни таъкидлади. «Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак. Норози бўлса бўлсин машина эгалари», — деди Турдимов.
Тошкент вилоятида оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган эркак умрбодга қамалди
Суд бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган 29 ёшли эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У Жиноят кодексининг беш моддаси, жумладан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш ва босқинчилик бўйича айбдор деб топилди.
Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди
Май ойида Spark Тошкентнинг Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги тартибсиз ўтиш жойида аёлни уриб юборганди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Суд ҳайдовчини 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жазо манзил-колонияда ўталади. Ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш жойлари ҳамон хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.
Туркиялик 7 нафар мутахассис Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилишга ёрдам беради
ССВ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини тиббий суғурта, фармацевтика ва тез тиббий ёрдам каби еттита асосий йўналишда ўзгартиришга ёрдам бериши керак бўлган етти нафар туркиялик мутахассисни жалб қилди. Ҳозир улар барча даражадаги тиббиёт муассасаларини ўрганмоқда ва ҳудудларга сафар уюштирмоқда.
Эски ТошМИ ва собиқ «Тошсельмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади
Тошкентда эски ТошМИ олдидаги мураккаб йўл узели қайта ташкил этилмоқда. Бу ерда транспорт оқими бўлинади, қайрилиб олиш қисмлари қайта кўриб чиқилади. Реконструкция ишлари собиқ «Тошсельмаш» бозори ёнидаги чорраҳани ҳам қамраб олади. Пудратчи — China State Construction.
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши режалаштирилмоқда
Самарқанд шаҳрида трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин. Ҳозирда бу учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилинмоқда.
Президент радикаллашувга қарши кураш ва диний маърифатни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказди
Президент йиғилишида интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланди. У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ўзбекистонда қарийб 11 ойда 75 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистонда йил бошидан буён 75 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолатларнинг аксарияти Фарғона, Хоразм ва Жиззах вилоятларига тўғри келади. «Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ тўпланганда автоматик тўхтатадиган ёки овозли хабар берадиган ускуналарни ўрнатишни тавсия этмоқда.
Бухородаги хонадонда газ портлаши ортидан эр-хотин вафот этди, уларнинг 2 қизи жароҳатланди
Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Ундан оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати олди. Хусусан, ота ва она воқеа оқибатида вафот этди, 2 нафар вояга етмаган қиз шифохонада.
Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди
Омбудсман тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди: энди у таъсир чоралари — огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома қўллаши мумкин. Омбудсман ва унинг жамоаси маҳкумлар сақланадиган жойларга исталган вақтда олдиндан огоҳлантирмасдан ташриф буюра олади.
Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар
Тошкент Фотосуратлар уйида «XIX асрда Ўзбекистон» номли кўргазма бўлиб ўтди. Унда сирли фотограф томонидан XIX асрда олинган ва ҳозирда Россиянинг Кунсткамера музейида сақланаётган фотосуратлар кўрсатилди. «Dunyouzbeklari.Com» туркиялик тадқиқотчилар ташаббуси билан ўтказилган кўргазмадан репортаж тайёрлади.
Декабрдан Россияга киришда хорижликлар биометриядан ўтади
1 декабрдан бошлаб Россияда эксперимент тарзида хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатга киришда биометрик маълумотларини тақдим эта бошлайди. Биринчи босқичда йиғиш Москва ва Москва вилояти аэропортларида, шунингдек, Оренбург вилоятидаги «Маштаково» назорат пунктида амалга оширилади.
Туркияда қалбаки долларлар тарқалгани юзасидан тергов бошланди
Истанбул прокуратураси Туркияга 600 млн доллардан ортиқ қалбаки долларлар кириб келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан тергов бошлади. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси фуқароларни долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталаридан олишга чақирди.
Сеулда 100 йил ичидаги энг кучли қор ёғди
Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда сўнгги 117 йил ичида ноябрь ойидаги энг кучли қор ёғди. Ёғингарчилик туфайли транспорт фаолияти издан чиқди, авиақатновлар бекор қилинди. Беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Россия Украина энергетика объектларига ялпи зарбалар берди
28 ноябрь куни эрталаб Россия Украина энергетика объектларига 90 дан ортиқ ракета ва 100 га яқин дрон ёрдамида оммавий ҳужум уюштирди. Бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида фавқулодда узилишлар жорий этилди.
АҚШ Украинага 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда
Байден маъмурияти Украина учун 725 млн долларлик қурол-яроғ пакетини тайёрламоқда. Унга пиёдаларга қарши миналар, дронлар, ракеталар ва HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!