• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар – Dunyouzbeklari.Com


Тошкент Фотосуратлар уйида 4−11 ноябрь кунлари Туркия элчихонаси ва ушбу мамлакатнинг Юлдуз техника университети Султон Абдулҳамид Иккинчи номидаги илмий-амалий тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида «XIX асрда Ўзбекистон» номли фотокўргазма бўлиб ўтди. Кўргазма учун Туркиядаги Юлдуз техника унивреситети (ЮТУ)нинг Султон Абдулҳамид Иккинчи номидаги Илмий-амалий тадқиқотлар маркази томонидан чиқарилган «XIX асрда Ўзбекистон. Кунсткамера музейидаги В.Орден фотосуратлари» альбоми асос қилиб олинган.

Фото: Мурод Юсуф / «Dunyouzbeklari.Com»

Альбом фотосуратчи В.Орденнинг XIX аср охирида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида тасвирга туширган ва ҳозирда Санкт-Петербургдаги Кунсткамера музейида сақланаётган юзлаб суратлари орасидан саралаб олинган ва аксарияти аввал намойиш этилмаган 114 та фото асосида шакллантирилган. Альбом ЮТУ Султон Абдулҳамид Иккинчи номидаги Илмий-амалий тадқиқотлар маркази директори, профессор Айше Мелек Ўзетгин, Кунсткамера музейининг собиқ раҳбари Ефим Резван, шунингдек, Александр Колесников, Илёс Камолўғли, Айше Эрсай Юксел томонидан тайёрланган.

Тошкентдаги кўргазма очилишида профессор Ўзетгин ушбу суратлар Ўзбекистон тарихининг турли йўналишларида маданий ва илмий тадқиқотлар учун замин яратадиган манбага айланишига умид билдирган эди. Бунинг учун Султон Абдулҳамид Иккинчи маркази тадқиқотчилари Кунсткамера музейидаги асл нусха фотосуратлардан рақамли кўчирма олган. Нусха кўчириш вақтида фотосуратларнинг вақт ўтиши билан зарар кўриши ва бузилиши инобатга олиниб, ранглар синчковлик билан ажратилган ва такомиллаштирилган.

Чапдан иккинчи — Айше Мелек Ўзетгин, ўнгдан биринчи — Туркия элчиси Олган БекарЧапдан иккинчи — Айше Мелек Ўзетгин, ўнгдан биринчи — Туркия элчиси Олган Бекар

Баъзи манбаларда В.Орден, бошқаларида F.Hordet тарзида тилга олинадиган, кўргазмага қўйилган фотосуратлар остида эса одатда Ф.Ордэ тарзида имзо чеккан сирли фотограф 1885−1892 йилларда Кавказ, Афғонистон, Туркия, Россия, Украина, Эрон ва Туркистон бўйлаб саёҳат қилиб, 4 мингдан зиёд фотосурат олган. «Ўша давр Шарқ фотографиясида кенг тарқалган ориентализмга хос ёндашувдан фарқли равишда, Орден нисбатан объектив фотосуратлар олган. Унинг суратларида энг кўзга кўринган хусусиятлар — ҳужжатлаштириш, қайд қилиш ва табиийлик эди», — дейилади профессор Айше Мелек Ўзетгиннинг «XIX асрда Ўзбекистон» фотоальбоми учун ёзган сўзбошисида.

Тошкентдаги кўргазмада «XIX асрда Ўзбекистон» фотоальбоми учун танланган суратлардан 60 таси намойиш этилди. «Dunyouzbeklari.Com» уларнинг айримларини муштарийлар эътиборига ҳавола этади.

«XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмаси

Фотосуратлар остидаги қайдлар Кунсткамера музейида сақланаётган суратларнинг асл нусхасида рус тилидаги ёзилган маълумотларга асосланган ҳолда сўзма-сўз таржима қилинган.

Ўзбек аёллари. Марғилон, ХIХ аср охири.Ўзбек аёллари. Марғилон, ХIХ аср охири.

Туркманлар. Хива, ХIХ аср охири.Туркманлар. Хива, ХIХ аср охири.

Ўзбек аёллари. Марғилон, ХIХ аср охири.Ўзбек аёллари. Марғилон, ХIХ аср охири.

Туркистондаги ўзбек аёлларининг уйда ва ташқарида кийган кийимлари. 1880 йиллар.Туркистондаги ўзбек аёлларининг уйда ва ташқарида кийган кийимлари. 1880 йиллар.

Бухоролик аёл. Олот тумани, ХIХ аср охири.Бухоролик аёл. Олот тумани, ХIХ аср охири.

Чойхона. Тошкент, ХИХ аср охири.Чойхона. Тошкент, ХИХ аср охири.

Туркманлар. Хива, ХIХ аср охири.Туркманлар. Хива, ХIХ аср охири.

Кабобпазлар. Ўзбеклар. Туркистон, XIX аср охири.Кабобпазлар. Ўзбеклар. Туркистон, XIX аср охири.

Ошхона, манти. Ўзбеклар. Тошкент, XIX аср охири.Ошхона, манти. Ўзбеклар. Тошкент, XIX аср охири.

Чойхона. Хива, ХIХ аср охири.Чойхона. Хива, ХIХ аср охири.

Дарвеш. Қўқон, ХIХ аср охири.Дарвеш. Қўқон, ХIХ аср охири.

Дарвешлар. Қўқон, ХIХ аср охири.Дарвешлар. Қўқон, ХIХ аср охири.

Шудгорлаш. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.Шудгорлаш. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.

Қамишдан ясалган сол. Ўзбеклар. Фарғона, ХIХ аср охири.Қамишдан ясалган сол. Ўзбеклар. Фарғона, ХIХ аср охири.

Карвонсарой. Бухоро, ХIХ аср охири.Карвонсарой. Бухоро, ХIХ аср охири.

Регистон майдонидаги кулолчилик буюмлари растаси. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.Регистон майдонидаги кулолчилик буюмлари растаси. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.

Пичоқ чархловчи. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.Пичоқ чархловчи. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.

Пичоқ чархловчилар. Марказий Осиё, ХIХ асрнинг иккинчи ярми.Пичоқ чархловчилар. Марказий Осиё, ХIХ асрнинг иккинчи ярми.

Пичоқ чархловчилар. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.Пичоқ чархловчилар. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.

Кулол хонадони. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.Кулол хонадони. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.

Кулолчилик. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.Кулолчилик. Ўзбеклар. Самарқанд, ХIХ аср охири.

Ёғочдан тароқ ясаш. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.Ёғочдан тароқ ясаш. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.

Идиш чегалаш. Ўзбеклар. XIX аср охири.Идиш чегалаш. Ўзбеклар. XIX аср охири.

Туркистондаги турли халқлар пойабзаллари. ХIХ асрнинг иккинчи ярми.Туркистондаги турли халқлар пойабзаллари. ХIХ асрнинг иккинчи ярми.

Темирчилар. Ўзбеклар. Туркистон, ХIХ аср охири.Темирчилар. Ўзбеклар. Туркистон, ХIХ аср охири.

Ёғочдан ясалган буюмлар. Бухоро, 1880−1890 йиллар.Ёғочдан ясалган буюмлар. Бухоро, 1880−1890 йиллар.

Пахта тозалаш ва ип йигириш. Ўзбеклар. Туркистон, ХIХ аср охири.Пахта тозалаш ва ип йигириш. Ўзбеклар. Туркистон, ХIХ аср охири.

Ипакка безак бериш. Ўзбеклар. Фарғона, ХIХ аср охири.Ипакка безак бериш. Ўзбеклар. Фарғона, ХIХ аср охири.

Ўзбек болаларининг ўйинчоқлари. Самарқанд, ХIХ аср охири.Ўзбек болаларининг ўйинчоқлари. Самарқанд, ХIХ аср охири.

Бухороликларга хос болалар аравачаси. Бухоро, ХIХ аср охири.Бухороликларга хос болалар аравачаси. Бухоро, ХIХ аср охири.

Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг укаси Мансур. Бухоро, ХIХ аср охири.Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг укаси Мансур. Бухоро, ХIХ аср охири.

Бухоро қушбегиси (вазир) Исломбек. Бухоро, ХIХ аср охири.Бухоро қушбегиси (вазир) Исломбек. Бухоро, ХIХ аср охири.

Мирзо. Хива, ХIХ аср охири.Мирзо. Хива, ХIХ аср охири.

Хива хони Саид Муҳаммад Раҳим Баҳодир. Хива, 1880 йил.Хива хони Саид Муҳаммад Раҳим Баҳодир. Хива, 1880 йил.

Хивалик эркак. Бухоро, 1880−1890 йиллар.Хивалик эркак. Бухоро, 1880−1890 йиллар.

Бухороликлар. Бухоро, ХIХ аср охири.Бухороликлар. Бухоро, ХIХ аср охири.

Ўзбек аёллари. Тошкент, ХIХ аср охири.Ўзбек аёллари. Тошкент, ХIХ аср охири.

Башанг кийинган ўзбек. Марғилон, ХIХ аср охири.Башанг кийинган ўзбек. Марғилон, ХIХ аср охири.

Бухоро амирининг ўғли. Бухоро, 1880−1890 йиллар.Бухоро амирининг ўғли. Бухоро, 1880−1890 йиллар.

Парвоначи (амир фармонларини тайёрловчи мансабдор). Бухоро, ХIХ аср охири.Парвоначи (амир фармонларини тайёрловчи мансабдор). Бухоро, ХIХ аср охири.

Шаҳар қўриқчилари. Бухоро, 1880−1890 йиллар.Шаҳар қўриқчилари. Бухоро, 1880−1890 йиллар.

Бухоро амирлигининг юқори мартабали амалдорлари. Бухоро, ХIХ асрнинг иккинчи ярми.Бухоро амирлигининг юқори мартабали амалдорлари. Бухоро, ХIХ асрнинг иккинчи ярми.

Самарқанд. Оилавий портрет. Ўзбеклар, ХIХ аср охири.Самарқанд. Оилавий портрет. Ўзбеклар, ХIХ аср охири.

Диний суҳбат. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.Диний суҳбат. Ўзбеклар. ХIХ аср охири.

Бухоро араваси. Бухоро, ХIХ аср охири.Бухоро араваси. Бухоро, ХIХ аср охири.

Хива аравалари. Хива, ХIХ аср охири.Хива аравалари. Хива, ХIХ аср охири.

Ўзбек араваси. Фарғона, ХIХ аср охири.Ўзбек араваси. Фарғона, ХIХ аср охири.

Бухоро амири ва унинг оти. Бухоро. ХIХ аср охири.Бухоро амири ва унинг оти. Бухоро. ХIХ аср охири.

Нон сотувчилар. Туркистон, ХIХ аср охири.Нон сотувчилар. Туркистон, ХIХ аср охири.

Нон сотувчилар. Туркистон, ХIХ аср охири.Нон сотувчилар. Туркистон, ХIХ аср охири.

Андижон бозори. Фарғона водийси, ХIХ аср охири.Андижон бозори. Фарғона водийси, ХIХ аср охири.

Гўшт растаси. Самарқанд, ХIХ аср охири.Гўшт растаси. Самарқанд, ХIХ аср охири.

Мато сотувчилар. Ўзбекар. Марказий Осиё. ХIХ аср охири.Мато сотувчилар. Ўзбекар. Марказий Осиё. ХIХ аср охири.

Дорбоз томошаси. Хива, ХIХ аср охири.Дорбоз томошаси. Хива, ХIХ аср охири.

Масхарабозлар, томоша қўювчилар. Бухоро, ХIХ асрнинг охири.Масхарабозлар, томоша қўювчилар. Бухоро, ХIХ асрнинг охири.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *