• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Данияда тиббий наша қонунийлаштирилди — Дарё Янгиликлари


 Данияда шифокорларнинг беморларга тиббий наша ёзишига рухсат берувчи вақтинчалик қонун энди доимий бўлади. Қироллик Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, парламентдаги аксарият партиялар бунга рози бўлган.

Фото: Google Images

2018 йилдан бери шифокорларга ушбу препаратни буюришга рухсат берилганди. Бундан мақсад, бошқа дори-дармонларни синаб кўрган ва яхшиланишни бошдан кечирмаган, кучли оғриқ ҳис қилаётган беморларга наша истеъмол қилиш имкониятини бериш эди.

Гап кенг ёйилган склероз, орқа мия жароҳати, саратон ёки сурункали оғриқли беморлар ҳақида кетмоқда.

“Кўпчилик тиббий наша истеъмолидан кейин аҳволи яхшиланганини ҳис қилади, оғриқ ёки кўнгил айниши анча камаядил, деб тушунтирди Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Софи Леёде, “Парламент партиялари ўртасидаги келишув туфайли, бошқа дори воситаларидан қониқарли натижалар ололмаган беморлар эндиликда хавфсиз муҳитда тиббий наша олиши мумкин бўлади”.

Даниядаги баъзи шифокорлар вақтинчалик қонунни танқид қилишди ва рухсат берилган бўлса ҳам беморларга наша буюрмади. Уларнинг таъкидлашича, беморлар препаратнинг оқибатлари ва ножўя таъсирлари ҳақида етарли маълумот ололмайдилар.

Фото: Google Images

Жорий йилнинг 16 августида Украинада тиббий нашани қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун  кучга кирганди.

Тиббий наша навлари полиция кириши мумкин бўлган иссиқхоналарда етиштирилади. Қонун ҳар бир ўсимлик, қайта ишланган маҳсулот партияси, қадоқланган маҳсулот бирлиги ва наша асосидаги доривор маҳсулотнинг ўрами ноёб электрон идентификатор билан белгиланишини назарда тутади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *