Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 28 ноябрь куни 5 та машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат соат 16:10 ларда Мустақиллик ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида юз берган. ЙТҲга бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган автомобилларнинг оралиқ масофа қоидаларига амал қилмагани сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўра, бунинг ортидан шаҳар марказида катта тирбандлик юзага келган.
Иштирокчилар:
- Hongi EQM 5 (ҳайдовчи 1958 й.т.);
- Cobalt (1994);
- Tracker 2 (1988);
- Nexia 3 (1998);
- Onix ️(1982).
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланди.