• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Россия бир ойда ишлатадиган снарядни Европа иттифоқи бир йилда ишлаб чиқаради” — Дарё Янгиликлари


“Россия бир ойда қанча снаряд ишлаб чиқарганини биласизми? Биз бунча снарядни бир йилда ишлаб чиқарамиз”, деди Боррел.

Бу ҳақда Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Брюсселдаги геосиёсат форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Фото: РИА Новости

Аввалроқ Боррел Европа иттифоқи Украинани мунтазам қўллаб-қувватлашига қарамай, Россия билан қарама-қаршиликда уни етарлича ресурслар билан таъминлай олмаганини таъкидлаганди.

“Биз Украинага молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдамимизни давом эттирдик. Шу пайтгача бу мақсадлар учун 122 миллиард евро, жумладан, ҳарбий ёрдам учун 45 миллиард евро ажратдик. Шунингдек, яқинда Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағни Украина учун ишлатишга қарор қилдик”, деди Боррел.

Боррелнинг сўзларига кўра, Украинада содир бўлаётган воқеалар “Европа иттифоқи учун экзистенсиал таҳдиддир”.

Шунингдек, Жосеп Боррел 2024 йил охиригача Европа иттифоқи Украинага 1 миллион ўқ-дори юбориш режасини бажаришини айтган.

Унга кўра, Украина қуролли кучлари аллақачон 980 минг дона снаряд олган. Бошқа келишувлар ва ташаббусларни ҳисобга олган ҳолда, Украина йил охиригача Европадан 1,5 миллионта снаряд олиши маълум қилинган.

Европа иттифоқи олий вакилининг сўзларига кўра, снарядларни Украинага етказиб бериш муддатлари ишлаб чиқариш қуввати пастлиги сабабли кечиктирилган. Унинг аниқлик киритишича, Европа иттифоқи ишлаб чиқариш қувватини оширди, бу эса Украина Қуролли кучларини ҳозирги даражада ўқ-дорилар билан таъминлашни давом эттириш имконини беради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *