• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Зеленский Путиннинг таҳдидларига жавоб қайтарди  — Дарё Янгиликлари


Россия президенти Владимир Путин 28 ноябрь куни Остонага ташрифида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг офисига ракеталар учирилиши мумкинлигини айтганди. Зеленский мазкур таҳдидга жавоб қайтарди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Сиёсатчининг таъкидлашича, Қозоғистонга ташрифи чоғида Путин яна ўз ракеталарини “ўлдириш ва йўқ қилишга тайёрлигини” кўз-кўз қилди.

Путин Украинага аллақачон зарба берган минглаб ракеталарга яна минглаб ракетани қўшмоқчи экани кўриниб турибди. Унга бу урушнинг тугаши керак эмас. Бундан ташқари, Путин бошқаларнинг ҳам бу урушни тугатишига йўл қўймасликни истайди. Ҳозирги пайтда у ўзининг “Орешник” ракетасини фақатгина президент Трампнинг инаугурациядан сўнг амалга оширадиган ҳаракатларини йўққа чиқариш учун кўз-кўз қилиши мумкин, деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Путин ҳозирги вазиятни шундай кескинлаштиришни хоҳлайдики, Дональд Трамп “ҳеч нарсага эришолмасин” ва урушни тугата олмасин.

Путин бу урушнинг ягона айбдори ва урушга ишонадиган ягона одам. Айнан шунинг учун ҳам Путиннинг ҳозирги эскалацияси кейинчалик Америка президентини Россия шартларига риоя қилишга мажбурлаш учун босимдир, деди у.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришгач, Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишга ваъда берганди.

Путиннинг таҳдиди

Путин Киевдаги “қарор қабул қилувчи марказлар” Россия қўшинлари 21 ноябрь куни Днепрга ҳужум қилган “Орешник” ўрта масофали баллистик ракетаси учун кейинги нишонга айланиши мумкинлигини айтди.

Россия раҳбари Украина гўёки “Москва ва Санкт-Петербургдаги муҳим давлат объектларига бир неча бор зарба беришга уринган” деб таъкидлади.

Путин Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарба ҳақидаги саволга жавоб берар экан, «бугун кун давомида ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкин”, деган фикрни билдирди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *