Ижтимоий тармоқларда эркак мактаб хонасида ўқувчини калтаклагани акс этган видео пайдо бўлди. Вазият болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова назоратига олинди.

Видеода ўқитувчи болани столга йиқитгани ва тепиб, калтаклаганини кўриш мумкин. Бошқа бир катта ёшли эркак ҳолатга аралашган, лекин ўқитувчи яна ўқувчига ҳужум қилганда уни тўхтатмаган.

болалар, болаларга нисбатан зўравонлик, мактабдаги ҳолат, ўқувчилар

Омбудсман хабарига кўра, воқеа 9 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 6-умумтаълим мактабида содир бўлган. Информатика фани ўқитувчиси, 34 ёшли М.А. 15 ёшли 9-синф ўқувчиси Қ.С.ни мавзу бўйича қўшимча дарс вақтида гўёки чалғитгани учун ҳақорат қилиб, калтаклаган.

Ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўсмирнинг жароҳати даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.