Бир неча кун кузатилган жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаводан сўнг Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Дам олиш кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Жума куни кундузи ҳарорат +10…+15 даражагача, якшанба куни эса +3…+8 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 1 декабрда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шанба куни +7…+9 даража, якшанба куни +5…+7 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +5…+7 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади.