• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Тошкентдаги мактабларнинг бирида 17 та, яна бирида эса 54 та жиноят содир этилган” — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари


Тошкент шаҳридаги мавжуд 325 та умумтаълим мактабларининг бирида 17 та, яна бирида эса 54 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Миллий гвардиянинг шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган “Болалар таълим ва тарбиясига барчамиз масъулмиз” деб номланган тадбирида гапириб берди.

Фото: Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси

Битта мактабда 17 та жиноят содир этилган. Ўн ой давомида (2024 йилнинг ўтган 10 ойи) 17 та жиноят содир этилган. Шу фурсатда 54 та жиноят содир этилган мактабимиз ҳам бор. Нима қилиш керак энди бу мактабларни? Мактаб директорларини ишдан бўшатаверсак, бу муаммо ҳал бўлиб қоладими? Тошкент шаҳридаги 325 та мактаб директорини ишдан бўшатиб, янги қўйсак шу ечим бўла оладими? Шу мактабларда жиноят содир бўлмай қоладими? Бу савол ҳам бор-ку, дейди мазкур тадбирда сўз олган Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова. 

Фото: Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси

Мазкур тадбирга мезбонлик қилган Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати ходими Гулчеҳра Хурсандованинг маълумот беришича, Алишер Навоий киносаройида ташкил этилган тадбирда Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари, мактаб раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” ҳамда бошқа масъул идоралар масъуллари иштирок этган. 

Ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирокида оила-маҳалла-мактаб занжири доирасида “Болалар таълим ва тарбиясига барчамиз масъулмиз” шиори остида ташкил этилган тадбирда мактаб ўқувчилари билан тизимли ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳамкорликдаги ишлар сифатини яхшилаш бўйича фикр алмашилди. Учрашувда вояга етмаган ёшларда ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш, улар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, болаларга нисбатан тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш, уларни ахлоқий-руҳий, психологик қўллаб қувватлаш масалалари муҳокама этилди, дейди бошқарма ахборот хизмати ходими Гулчеҳра Хурсандова. 

Фото: Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси

Масъулнинг қўшимча қилишича, 2024 йилнинг 26 апрель куни тахминан соат 12:00 да Миробод туманидаги 94-мактабнинг 11-синфида таҳсил олувчи М.А. синфдоши А.Д. билан бирга ушбу мактабнинг 9-синфида ўқувчи А.Б. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган. 

Шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимованинг ОАВ вакилига маълумот беришича, айни кунда Тошкент шаҳаридаги умумтаълим мактабларида 15 минг нафар синф раҳбар бор. Улар фарзандлари шу мактабларда таҳсил олувчи 800 минг нафар ота-она билан ҳамкорлимкда ишлаши ва шу орқали натижага эришиши керак бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *