Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 13,05 сўмга пастлаб, 12 852 сўм бўлди. Евро 18,38 сўмга ошиб, 13 569,14 сўм бўлди. Рубль 2,26 сўмга кўтарилиб, 118,99 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 865,05 сўм бўлганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.