• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда технологик металлар олий мактаби ташкил этилади — Дарё Янгиликлари


“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ ва Истанбул техника университети ўртасидаги келишувга асосан Марказий Осиё университети қошида Технологик металлар олий мактаби ташкил этиладиган бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ матбуот хизмати “Дарё”га маълум қилди.

Фото: “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ матбуот хизмати

Айтилишича, ушбу олий мактабнинг вазифаси технологик металлар соҳасида магистратура ва докторантура талабаларини, илмий тадқиқотчиларни етиштириб чиқаришдан иборае. Шунингдек, илмий материаллар ва маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, тоғ-кон ишлари, металлургия, материалшунослик, нанотехнология ҳамда энергетика бўйича қўшма тадқиқотларни олиб бориш кўзда тутилган.

Технологик металлар олий мактаби дуал таълим тамойилига асосланган бўлиб, унга кўра талабалар 70-80 фоиз вақтини ишлаб чиқариш корхоналарида (яъни амалиётда) ўтказади.

Мазкур мактабни битирган битирувчилар келгусида “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ қошидаги корхоналарда ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади.

Маълумот учун, Истанбул техника университети дунёдаги учинчи энг қадимги муҳандислик университетларидан бири ҳисобланади. Университетда 39 та бакалавр, 144 та магистратура дастурлари, 13 та коллеж, 346 та лаборатория ва 12 та илмий марказлар мавжуд.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *