• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

29 ноябрнинг энг муҳим хабарлари — Дарё Янгиликлари


Фуқароларга бериладиган пластик карталар сонини чеклаш режалаштирилиши, Тошкентда 3 ёшли болани шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирган шахс 24 йилга қамалиши, блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан суд ҳукми ўқилиши — “Дарё” нашри бугун, 29 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

Ушбу лавозимни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган Равшанбек Алимов эгаллади.

Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчисини урган ўқитувчи интизомий жазога тортилди

Ўқувчи мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туриши аниқланди.

Ёмғир, қор, ҳарорат пасайиши: “Ўзгидромет” дам олиш кунларига прогнозини эълон қилди

Бир неча кун кузатилган илиқ ва қуруқ об-ҳаводан сўнг нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланди.

“Тошкентдаги мактабларнинг бирида 17 та, яна бирида эса 54 та жиноят содир этилган” — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Миллий гвардиянинг шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда гапирди.

Эски “ТошМИ” ва собиқ “Тошселмаш” бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

Бу ерда транспорт оқими бўлинади, қайрилиб олиш қисмлари қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда фуқароларга бериладиган пластик карталар сонини чеклаш режалаштирилмоқда

Марказий банк бу масала юзасидан изоҳ берди.

Тошкентда 3 ёшли болани шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирган шахс 24 йилга қамалди (видео)

Судланувчи 3 ёшли бола қотили деб топилди ва унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши бўйича 22 та мамлакат билан музокаралар ниҳоясига етди.

Бухорода ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади

Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Бухоро вилоятида қўшимча имкониятларни юзага чиқариш, инвестиция ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида отоларинголог А.Х. ҳамда анестезиолог-реаниматолог Ж.Қ.га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

Наманганда автомобиль йўллари ҳолати ўрганилмоқда. Уларнинг чорак қисми таъмирга муҳтож (видео)

Вилоятнинг 2700 километр масофадаги автомобиль йўллари кўздан кечирилиб, диагностика ишлари якунланди.

Аксилкоррупция агентлиги бир портал учун 1,5 млрд сўмдан кўпроқ пул сарфлади. Шартномада қатор қонунбузилишлар мавжуд

“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ва давлат харидлари бўйича бошқа қонун ҳужжатларининг тўғри қўлланишини назорат қилувчи агентликнинг ўзи шартнома билан боғлиқ бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйган.

Хонанда Канизани ҳақорат қилган икки йигит жаримага тортилди

Бухоролик 32 ёшли М.Р. ва фарғоналик 28 ёшли И.М. Instagram’да хонандани ҳақорат қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *