• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

29 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди

2020 йилдан буён Сенат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди. Илгари у Украина (ўриндошлик асосида Молдовада) ва Францияда (ўриндошлик асосида Португалияда) ҳам элчи бўлиб ишлаган.


дайжест

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тасдиқланди

Энди бир шахс томонидан маълум вақт давомида бир нечта божхона операциялари амалга оширилса, уларни тўлашнинг бош таъминотини тақдим этиш мумкин. Божхона қўмитаси аризани 10 иш куни ичида кўриб чиқади ва бош таъминотни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


дайжест

1 банкдан 5 тагача, жами 20 тагача: МБ бир кишига бериладиган карталар сонини чеклаш режасига изоҳ берди

Марказий банк шубҳали операцияларнинг олдини олиш учун бир шахсга бериладиган карталар сонини вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Тармоқларда 1 кишига 1 та карта берилиши ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.


дайжест

Ўзбекистонда «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди. Асосий маълумотлар

Президент «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги янги қонунни имзолади. Вагон операторлари ва йўловчи ташувчилар нархларни эркин белгилаш имкониятига эга бўлади (давлат томонидан тартибга солинадиган ташувлар бундан мустасно).


дайжест

Ижтимоий харажатлардан тежаш ва «бошқа харажатлар»га кўпроқ маблағ. Тошкент шаҳрининг биринчи ярим йиллик учун бюджети

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1-ярим йилликда ижтимоий соҳа, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашга режалаштирилганидан кам маблағ ажратди. Мактаб ва шифохоналардаги қурилиш-таъмирлаш ишларига ҳам камроқ маблағ йўналтирилди. Шу билан бирга, давлат аппаратини молиялаштириш ва «бошқа харажатлар» кўпайди.


дайжест

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади

Президент Бухоро ҳокимининг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларидан қониқмади ва инвестиция, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш соҳаларини яхшилаш кераклигини айтди. Вилоятдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиб, шу учта йўналиш устида ишлайди.


дайжест

Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов мамлакат ташкилотга аъзо бўлиш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлаганини маълум қилди. «22 та мамлакат билан музокаралар тугади, кўп қолмади», — деб ёзди у. Аввалроқ мамлакат АҚШ билан музокараларни якунлаганди.


дайжест

Дала четидан самарали фойдаланган фермерларга имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл олиш, ер солиғини иккига бўлиб тўлаш имконияти ва бошқача кўринишдаги имтиёзларга эга бўлади. Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон ва узум кўчатлари тарқатилади.


дайжест

Декабрда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўзгидромет шарҳи

Ўзбекистонда декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги асосан қуруқ об-ҳаво билан ўтади. 9−10 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…-17, кундуз кунлари 0…+15 даражагача ўзгариб туради. Ўзгидромет шарҳи.


дайжест

Ёғоч уйларда яшовчи аҳолига текинга тайёр янги хонадон тақдим этилади — туман ҳокими ва Tashkent Invest бошқарув раиси

Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларда яшовчи 4300 та хонадон 2−3 йилдан сўнг инвесторнинг ўзи молиялаштирадиган «Янги маҳалла» турар-жой мажмуасига кўчирилади. Уларга текинга тайёр янги уй берилади. Умумий 13 392 та хонадонга мўлжалланган янги мажмуанинг қолган қисмида сотиладиган уйлар бўлади. Батафсил.


дайжест

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида оралиқ масофага амал қилмаслик оқибатида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмади.


дайжест

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат +3…+8 даражагача пасаяди.


дайжест

Тошкент вилоятида ўқитувчи мактаб боласини калтаклади

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 6-мактабда информатика ўқитувчиси қўшимча дарс вақтида 15 ёшли ўқувчини калтаклади. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


дайжест

Блогер Фарҳод Маннопов ўлимига сабабчи бўлган шифокорларга суд ҳукми ўқилди

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Марҳумга хизмат кўрсатган Star Med Center’нинг икки шифокори касбий вазифаларини лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилди. Уларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб 5 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.


дайжест

Швейцарияда Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда

Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.


дайжест

Тошкент аэропортида алдов орқали 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 22 ёшли аёл ўзига таниш қизга мўмай даромадли иш топиб беришни ваъда қилиб, Туркияга фоҳишаликка юбораётгани аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.


дайжест

Бухорода қарийб 9 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Бухоро вилояти Когон туманида иссиқхона масъуллари газ қувурига яширинча уланиб, 8,85 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди. Далилий ашёлар ва ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (30 ноябрь ва 1 декабрь)

«Уч қаҳрамон», «Моана 2» ва олтита кинопремьера, Humo Fest 2.0 концерти, спектакллар, цирк томошалари, кўргазмалар, болалар учун тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар — умумий қилиб айтганда, кузнинг сўнгги ва қишнинг биринчи кунидаги барча кўнгилочар тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Ўзбекистон ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда — Сенат қўмиталари

Сенат қўмиталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистондаги йод танқислиги бўйича ҳолат таҳлил қилинди. Қайд этилишича, мамлакат ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда. Туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинган намуналарнинг 25 фоизида йод миқдори талабга жавоб бермаслиги аниқланган.


дайжест

Хоразмда банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм кредит ажратиб беришни айтган шахслар ушланди

Хоразм вилоятида 110 минг доллар, Тошкентда 5 минг доллар олаётган шахслар қўлга олинди. Улар банкдаги танишлари орқали катта миқдорда кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

«Улар орасида креатив йигит-қизлар кўп». Ногиронлиги бор ёшлар учун ташкил этилган ижодий курслар сарҳисоби

«Шароит Плюс» ташкилоти ногиронлиги бўлган ёшлар учун фотография, SMM, видеомонтаж каби креатив индустрия йўналишларида ўқув курслари очди, чунки «нодавлат таълим муассасаларида шароит йўқ ва ўқиш қиммат». Ҳар бир курсда 10 кишидан ўқиди. Уларнинг айримлари аллақачон ўз ишини ҳам топиб бўлган.


дайжест

Андижонда ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб ҳужум қилди

Андижонда машинасининг давлат рақамини ечиб олган бир гуруҳ ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб, ҳайдовчининг пулларини ўғирламоқчи бўлди. Жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди ва жиноят охирига етмади. Ҳолат юзасидан босқинчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Грузияда ЕИга аъзолик бўйича музокаралар тўхтатилгани муносабати билан норозилик намойишлари бўлди. Тафсилотлар

Грузия бош вазири 2028 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан воз кечилганини эълон қилди. Шундан сўнг Тбилисида бир неча минг киши йиғилди. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлди. Президент Саломе Зурабишвили ҳам намойишга қўшилди. Жараён давомида 43 киши қўлга олинди.


дайжест

Ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди

Репатриация тадбирлари натижасида Украина Қуролли кучларининг урушда ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбий хизматчисининг жасади ортга қайтарилди. Киев эса 52 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадини қайтаргани хабар қилинди.


дайжест

Қозоғистонда тенге қадрсизланиши фонида 2022 йилдан бери илк бор асосий ставка оширилди

Қозоғистон Миллий банки тенге курсининг кескин тушиши сабабли асосий фоиз ставкасини 14,25 фоиздан 15,25 фоизгача кўтаришга қарор қилди. Шунингдек, инфлация ва иқтисодий ўсиш бўйича башоратлар салбий томонга ўзгартирилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *