• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хонанда Канизани ҳақорат қилган икки йигит жаримага тортилди — Дарё Янгиликлари


Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида 28 ноябрь куни хонанда Канизани ҳақорат қилган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати “Дарё”га маълум қилди.

 

Аниқланишича, бухоролик 32 ёшли М.Р. ва фарғоналик 28 ёшли И.М. Instagram’да Канизани “ҳароми” ва “жинсий алоқа қилишдан бошқага ярамайди” деб ҳақорат қилган.

Суд ишида ҳуқуқбузар М.Р. хонандадан узр сўрашини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб суддан енгиллик беришни илтимос қилган. Яна бир ҳуқуқбузар И.М. эса суд мажлисига тегишли тартибда чақиртирилган бўлишига қарамасдан келмаганлиги сабабли иш унинг иштирокисиз кўрилган.

Каниза ўз кўрсатмасида Ўзбекистон фуқаровий демократик давлат эканлигини, унинг қандай кўринишда кийиниши ва либослари белгиланган давлатдаги тартибга зид эмаслигини айтган. Шунингдек, уни айрим шахслар ўзларини ислом давлатида яшаётган шахслардек қонун талабларни тушунмасдан уни мунтазам равишда ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилиб келишларини таъкидлаб ўтган. Шу сабабли суддан М.Р. ва И.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Суд иккала ҳуқуқбузарни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41‑моддасида (ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топган ва уларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида — 6 миллион 800 минг сўм жарима жазоси тайинлаган. Жаримани давлат фойдасига ундириш белгиланган.

Жабрланувчига келгусида моддий ва маънавий зарар ундириш масаласи юзага келган тақдирда ушбу масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *