• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси тафсилотлари маълум бўлди — CNN 


Дональд Трамп Кит Келлогни Украина бўйича махсус элчи этиб тайинлашга қарор қилди. Бу Трамп Украинадаги урушни қандай тугатишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб бўлиши мумкин, деб ёзди CNN.

80 ёшли Келлогг Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси бўлган. Апрель ойида у Украинада тинчлик келишуви бўйича ўз қарашларини баён қилган эди. Шундан келиб чиқиб CNN Келлогнинг таклифлари Трамп маъмурияти амалга оширишга ҳаракат қиладиган режа бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Фото: Reuters

Режанинг моҳияти тезда сулҳга эришиш ва фронт чизиғини музлатиш, шундан сўнг ҳар икки томоннинг музокаралар столига ўтиришидан иборат. Аммо бундан кейин ишлар янада мураккаблашиши мумкин, деб ёзади CNN.

Келлоггнинг фикрича, Украинанинг НАТОга аъзолиги аслида рамзий бирдамлик белгиси сифатида Киевга таклиф қилинган жуда узоқ истиқболдир. Шунинг учун “хавфсизлик кафолатлари билан кенг қамровли тинчлик келишуви эвазига” бу истиқболдан номаълум муддатга воз кечиш керак.

Келлогг режасида, шунингдек, АҚШнинг Украинага келажакдаги ҳар қандай ёрдами фақат қарз кўринишида бўлиши белгиланган.

Режада фронт чизиғи музлатилгандан сўнг, ушбу чизиқ бўйлаб қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш кўзда тутилган. Бунга рози бўлгани учун Россияга нисбатан санкциялар қизман юмшатилади. Украинага маъқул бўладиган тинчлик битими имзолангандан кейингина Россиядан санкциялар тўлиқ олиб ташланади.

Кит Келлогг
Фото: Reuters

Демилитаризация қилинган ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш ҳам режанинг бир қисми. Аммо буни ким амалга ошириши аниқ эмас — НАТО қўшинларими ёки нейтрал давлатлар аскарлари.

Қўшма Штатлар Украинадан Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан воз кечишни талаб қилмайди, аммо Келлогг режасига кўра, Киев уларни қайтариш учун фақат дипломатик йўлга рози бўлиши керак.

Шунингдек, Украинани реконструкция қилишни молиялаштириш учун Россиянинг энергия экспортига махсус йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *