• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида Хитой билан ҳам музокараларини якунлади


Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

«Пекин шаҳрига жуда қисқа, бироқ самарали ташриф бўлди. Хитой Халқ Республикаси билан икки томонлама музокаралар ниҳоясига етди.

Фурсатдан фойдаланиб ХХР Тижорат вазирлиги, вазир ўринбосари Ли Фей, департамент директори Ли Дефенг жаноблари ва бутун жамоага конструктив мулоқот учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз», – деб ёзди Ўрунов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўзбекистон вакилининг қайд этишича, жорий йил якунида Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик буйича иккита энг йирик глобал савдо эгалари – АҚШ ва Хитой билан музокалар тугалланди.

«22 та мамлакат билан музокаралар тугади, кўп қолмади!» – дейди Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *