• Вс. Дек 1st, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда ноябрдаги пенсия тўловлари қанча бўлгани маълум қилинди


Пенсия жамғармаси 2024 йил ноябрь ойи учун амалга оширилган пенсия тўловлари ҳисоботини берди.

Жадвал: Пенсия жамғармаси

Манбага кўра, жорий ойда жамғармадан пенсия олувчи 4 миллион 76 минг кишига жами 5 триллион 963 миллион сўм тўланган. Шундан 4,7 триллион сўмлик тўловлар нақдсиз шаклда (пластик картага), 1,26 триллион сўми нақд амалга оширилган.

Қуйида ҳудудлар кесимида пенсия олувчилар сони ва уларга ноябрда тўланган маблағлар миқдори келтирилган:

  • Қорақалпоғистонда 218,7 минг киши — 314,5 миллиард сўм;
  • Андижон вилоятида 382 минг киши — 479,9 миллиард сўм;
  • Бухоро вилоятида 258,2 минг киши — 383,7 миллиард сўм;
  • Жиззах вилоятида 137,8 минг киши — 191,1 миллиард сўм;
  • Қашқадарё вилоятида 364,6 минг киши — 522,7 миллиард сўм;
  • Навоий вилоятида 137 минг киши — 257,1 миллиард сўм;
  • Наманган вилоятида 319,5 минг киши — 398,1 миллиард сўм;
  • Самарқанд вилоятида 433,9 минг киши — 620,2 миллиард сўм;
  • Сирдарё вилоятида 104,2 минг киши — 154 миллиард сўм;
  • Сурхондарё вилоятида 273,5 минг киши — 365,5 миллиард сўм;
  • Тошкент вилоятида 370,1 минг киши — 596,6 миллиард сўм;
  • Фарғона вилоятида 481,7 минг киши — 627,9 миллиард сўм;
  • Хоразм вилоятида 224,8 минг киши — 308,9 миллиард сўм;
  • Тошкент шаҳри 370,6 минг киши — 742,5 миллиард сўм пенсия олган.

Эълон қилинган жадвалда республикада энг кўп пенсия олувчилар Фарғона вилоятида экани, энг кам пенсионерлар эса Сирдарё вилоятидалиги кўрсатилган.

Аввалроқ Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Даврон Позилов “Дарё”га берган интервьюсида жорий йилда пенсиялар учун жами 63 триллион сўм ажратилишини айтганди.

“Жорий йил январь–август ойларида жами пенсия тўловларига 40,2 триллион сўм йўналтирилди. Сентябрдан пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилиши ҳисобига яна қўшимча 2,9 триллион сўм ажратилади. Мазкур маблағ қолган 23 триллион сўмга қўшилиб, йил охиригача тўлаб борилади”, деган жамғарма вакили.

Маълумот учун, 2024 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди. Хусусан, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 428 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 834 минг сўм этиб белгиланди. Ҳозирда 2 миллион 200 минг нафар фуқаро ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан юқори миқдорда пенсия олади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *