• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони топилди


Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.

Экспертларнинг бундай баҳоси  ушбу конни ҳозиргача топилган энг катта ва энг қимматли деб аташга имкон беради, деб ёзади ScienceAlert портали.

«Кон Хунан провинциясида жойлашган бўлиб, геология бюроси мутахассислари унда икки километргача чуқурликда 40 та олтин йўлини аниқладилар ва 3D моделлаштириш қўшимча захираларни топиш имкониятидан далолат беради», — дейилади хабарда.

Ҳар бир тонна рудада 138 граммгача олтин бор. Бу стандарт кўрсаткичлардан сезиларли даражада ошади. Мутахассисларнинг тушунтиришича, бир тоннасида саккиз граммдан ортиқ олтин бўлган руда юқори сифатли ҳисобланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *