Тбилисидаги намойишчилар яна шаҳар марказида тўпланмоқда, деб хабар берди BBC.
Бугун кечқурун камида учта — мамлакатнинг Биринчи телеканали биноси, Руставели майдонидаги парламент биноси ва ҳукумат маъмурияти биноси олдида норозилик намойиши режалаштирилган.
Миллий телеканал ёнида йиғилганлар телеканал раҳбариятининг истеъфосини талаб қилишмоқда. Телеканал бир неча намойишчига бугун кечки эфир пайтини ажратишга ваъда берган.
Кеча намойишчилар ва полиция ўртасида қаттиқ тўқнашувлар юз бериб, полиция махсус кучлари сув пуркагичлар воситасида намойишчиларни Грузия парламенти биносидан узоқлаштирган эди. ОАВ хабарларига кўра, намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ҳам қўлланилган.
Мамлакат ИИВ намойишни тарқатиш пайтида юздан ортиқ одам ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.