• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Икки ҳудудда кредит ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилган шахслар ушланди


Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида кредит маблағлари ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Боғот туманида фуқаролар И.Ю. ва Х.Н. тадбиркор С.М.нинг ишончига кириб, ўзларини гўёки банк ходими сифатида таништирган. Сўнг унинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириши ҳамда субсидия асосида уй-жой олиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 10 млрд сўм кредит ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 110 минг доллар бериши кераклигини айтган. 

Фуқаролар олдиндан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманида фуқаролар Д.М. (муқаддам судланган) ва Ж.И. “Д.Пҳ.” МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари Н.И.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 1 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилган. 

Бунинг эвазига 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кредит пулларини ўзлаштирганлар ушлангани, Қашқадарёда кредит маблағларини ўзлаштирган банк бошқарувчиси собиқ ўринбосари аниқлангани, Фарғонада 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб, ажратилган маблағни ўзлаштирган шахслар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *