• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Дональд Трампнинг Мар-а-Лагодаги ҳашаматли қароргоҳига саёҳат (фото)


Флорида штатидаги Мар-а-Лаго шаҳарчасида жойлашган Маврикий услубида қурилган пушти сарой АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлиб, 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён унинг ва оила аъзоларининг доимий қароргоҳи сифатида хизмат қилмоқда. Мазкур кўчмас мулк айнан Трампнинг биринчи президентлигидан кейин танилган бўлса-да, бино салкам 100 йиллик тарихга эга.

Фото: Bloomberg
Фото: Bloomberg
Фото: Mydecor.ru

Машҳур бино 1927 йилда Марион Симс Уает ва Жозеф Урбан исмли архитекторлар томонидан қурилган бўлиб, Американинг энг бадавлат хонимларидан бири Маржори Мерривезер Пост томонидан буюртма қилинган. 1973 йилда у ўз мулкини АҚШ ҳукуматига Америка президентларининг қишки қароргоҳи — Оқ уйнинг бир тури сифатида васият қилиб кетди.

Фото: Rolling Stone
Фото: Rolling Stone
Фото: Rolling Stone
Фото: Rolling Stone

Бироқ бирорта президент бу ерда яшашга шошилмади. Биринчидан, саройни реставрация қилиш ва уни сақлаш жуда қимматга тушар эди, иккинчидан, ҳукумат учун тегишли хавфсизликни таъминлаш жуда қийин эди, чунки бино Палм Бич аэропорти яқинида — самолётлар қўниш йўлаги томонда жойлашган. Шунинг учун 1980 йилда миллий ёдгорлик деб эълон қилинган қаср асосан расмий делегацияларни қабул қилиш учун фойдаланилган.

Фото: Quartz
Фото: Quartz
Фото: Тhe New Yorker

1985 йилда Мар-а-Лаго биноси Дональд Трамп томонидан сотиб олинди. Уйни президент неча пулга харид қилгани номаълум, тахминларга кўра қароргоҳнинг нархи 5 миллион доллар бўлган. Шунингдек, бир вақтлар Маржори Постга тегишли бўлган қимматбаҳо буюмлар ва мебеллар учун Трамп қўшимча 3 миллион доллар сарфлаган.

Фото: CNN
Фото: CNN

Президент мазкур қасрда кенг кўламли модернизация ишларини амалга оширди, натижада уй дунёдаги энг ҳашаматли хонадонлардан бирига айланди. Бу ерда 1858 квадрат метр майдонга эга зал ҳам мавжуд. Бино дизайнида 7 миллион долларлик олтин безаклар устунлик берилган.

Фото: Alamy
Фото: Alamy

1995 йилдан бери 5810 квадрат метрлик саройда бутун дунёнинг элита қатлами учун мўлжалланган эксклюзив хусусий клуб жойлашган бўлиб, унда 126 та хона, спа, хусусий пляж, жакузили бассейн, фитнес маркази ва голф майдонлари мавжуд. Уйнинг бир қисми (тахминан 278 квадрат метр) меҳмонлар учун ёпиқ. У ерда президентнинг ўзи ва оиласи Флоридага ташрифи чоғида истиқомат қилади.

Фото: Alamy
Фото: Alamy

2019 йил ноябрь ойида Трамп Мар-а-Лаго мулкини расман ўзининг доимий қароргоҳи деб эълон қилди. Бундан аввал у Нью Йоркдаги бешинчи авенюда жойлашган Trump Тоwеr осмонўпар биносидаги уч қаватли пентҳаусда яшаган. 2025 йил 20 январдаги инаугурациясидан сўнг Трамп Вашингтондаги Оқ уйга кўчиб ўтади.

Фото: Alamy
Фото: Alamy

“Палм Бичда 24 акр (11 гектар) ер майдоним бор, у ерда жойлашган қароргоҳга ўхшаш жой ҳеч кимда йўқ”, деган эди Трамп.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *