• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Mobiuz мобил оператори фаолиятининг ўн йиллигини нишонламоқда


Mobiuz 1 декабрь – туғилган куни муносабати билан амалдаги ва янги абонентларига ёқимли янгиликларни тақдим этмоқда.

Компания ташкил этилган пайтда ўз олдига оддий ва тушунарли мақсад қўйганди. Оператор нафақат сифатли алоқа хизматларини тақдим этиш, балки ҳар бир абонентнинг кундалик ҳаётининг бир қисми бўлиш сари интилиб келди.

Mobiuz йиллар давомида миллионлаб одамларнинг ишончли дўстига айланганидан ва улар учун энг қимматли нарса – яқинлари, ҳамкасблари ва дўстлари билан алоқада бўлиш имкониятини тақдим этаётганидан фахрланади. Компания рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мақсадларига эришиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Уяли алоқа – бу шунчаки технология эмас. Бу яқинлар, дўстлар ва ҳамкасблар ўртасидаги алоқалардир. Бу юзлаб километр узоқда бўлган яқин инсонларнинг овозларини эшитиш ва уларни онлайн кўра олиш қувончидир. Бу – ишлаш, ўқиш ва орзу қилиш эркинлиги.

Шу нуқтаи назардан Mobiuz фаолияти ўн йил ичида ўсиш, инновациялар ва миллионлаб бирлаштирилган тақдирлар тарихига айланди.

Кенг қамров: Компаниянинг тармоғи Ўзбекистоннинг 98% дан ортиқ аҳоли пунктларини қамраб олади, ҳатто олис ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги интернетга кириш имконини беради.

Замонавий технологиялар: Mobiuz алоқани қулайлаштирадиган инновацияларни жорий этиб келмоқда. VoWiFi (2024 йилда), VoLTE ва ViLTE (2023 йилда), 5G (2021-2022 йилларда), eSIM (2021 йилда) ва бошқа ўз даври учун инновацион ечимлар бунга ёрқин мисолдир.

Ишончли жамоа: Mobiuz хизматларидан фойдаланишнинг ҳар бир дақиқасини қулай қилиш учун 2 мингдан ортиқ ходим тинимсиз фаолият олиб бормоқда.

Миллионлаб фойдаланувчилар: Mobiuzни 7,8 миллиондан ортиқ абонентлар танлади, бу компаниянинг сифат ва инновацияларга интилишини тасдиқлайди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш: 2,1 мингдан ортиқ бизнес ҳамжамияти вакиллари бутун республика бўйлаб 3 мингдан зиёд савдо шаҳобчаларида Mobiuz дилерлик хизматларини кўрсатмоқда.

Ёшлар ва спортни қўллаб-қувватлаш: Оператор ҳомийлигидаги «Olympic Mobiuz» футбол жамоаси 2028 йилда Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига футбол бўйича терма жамоани тайёрлашга ёрдам бермоқда.

Абонентларнинг содиқлиги ва қўллаб-қувватлаётгани учун Mobiuz миннатдорлик сифатида 10 000 МБ гача бўлган байрамона интернет-тўпламларини совға қилмоқда! Ҳажм абонентнинг Mobiuz хизматларидан қанча вақт фойдаланаётганига боғлиқ.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас! 1-2 декабрь кунлари, шунингдек, бутун декабрь давомида компания янги акциялар, танловлар, уланиш учун рақамлар ва бошқа ёқимли сюрпризлар билан боғлиқ кўплаб янгиликларни эълон қилади. Барча маълумотлар тезкорлик билан, шу жумладан MyMobiuz Телеграм-каналида жойлаштирилиб борилади.

10 йил – бу фақат бошланиши. Mobiuz хизматлар сифатини яхшилаш ва абонентларнинг ўсиб бораётган талабларига жавоб бериш учун замонавий технологик ечимларни жорий этишда давом этади. Сунъий интеллект ва рақамлаштириш орқали компания абонентларга янада қулай хизматлар ва шахсий ёндашувни таклиф қилади.

Mobiuz алоқа ва қўшимча хизматларни бошқаришни янада қулайлаштирадиган рақамли платформалар ва хизматларга жиддий эътибор қаратади. Оператор янги воситалар ва технологиялардан фойдаланишни босқичма-босқич кенгайтириб, мамлакатда рақамли муҳитни ривожлантиришга ҳисса қўшишда давом этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *