• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонликлар БААга киритилмаяпти – Dunyouzbeklari.Com


Абу-Даби аэропортида Тошкентдан келган 31 нафар ўзбекистонлик амирликлар ҳудудига киритилмади. Элчихона вазиятни назоратга олган, лекин сабаблар ҳали ҳам номаълум.

30 ноябр куни Тошкент—Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиакомпанияси орқали БААга учиб келган 31 нафар ўзбекистонлик амирликлар ҳудудига киритилмади. Ўзбекистоннинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олиб, аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда йўловчиларни овқат ва тиббий ёрдам билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Dunyouzbeklari.Com нашри маълумотига кўра, аёллар, болалар ва кексаларга аэропортдан чиқиб кетишга рухсат берилган, лекин 20–40 ёш оралиғидаги эркаклар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлиги айтилмоқда. Фуқароларнинг айтишича, паспортлари олиб қўйилиб, изоҳ берилмаган ҳолда узоқ вақт куттирилган.

Фото: Dunyouzbeklari.Com

Элчихона вазиятни ҳал этиш учун амирликлар мутасадди идоралари билан мулоқотда эканини маълум қилди. Сабаблар ҳақида расмий баёнот берилмаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *